Маълумки уммат мужтаҳидлари ижмосига кўра намознинг фарз эканлигини инкор этмаган лекин шаръий узрсиз намозни тарк қилган кишига айни шу намознинг қазосини ўқиш фарз бўлади.
Салафийликни даъво қилаётган гурухлар эса бутун ислом умматига қарши чиқиб “Намозни қасддан тарк қилган киши намознинг қазосини ўқимайди ” дея фатво бермоқдалар.
Бу фатвони улар Ибн Ҳазм Зохирий ва Аҳмад ибн Таймия сингари Аҳли сунна уламоларига қарши хилофқилган кишиларнинг нотўғри фатволарига таяниб айтмоқдалар.
Аҳли сунна уламолари таълимоти бўйича намозни қасддан тарк қилган киши ,модомики уни фарз эканлигини инкор қилмаса диндан чиқмайди.Албатта катта гуноҳ қилган фосиқ деб аталади лекин кофир бўлди дейилмайди.Унга ўзи қасддан тарк қилган намозини қазосини ўқиш фарз бўлади.Бунга қуйидагича далил келтирамиз.
Имом Бухорий саҳиҳ тўпламининг рўза бобида :Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қуйидаги мазмундаги ҳадис ривоят қилинган:Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига келиб сўради:Эй Расулуллоҳ менинг онам вафот этди,унинг зиммасида бир ойлик рўза қолиб кетганди.Уни онамнинг номидан қазо қиламанми? Шунда Расулуллоҳ:Албатта Аллоҳнинг дайни (қарзи) бошқалардан кўра қазо қилинишга (қазо йўли билан тўланишига )ҳақлироқдир! деб жавоб бердилар.
Шу ва шунга ўхшаш кўплаб ҳадислар вақтида адо этилмаган фарз ибодатларнинг қазоси фарз эканлигига далилдир.
Хулоса қиладиган бўлсак сохта салафийлар биринчидан салафларга эргашамиз деган даъволарига ўзлари қарши чиқиб салаф ва халаф уламоларга қарши чиққан кишиларга эргашмоқдалар.
Иккинчидан Саҳобаю тобеъинлар ва бутун Аҳли сунна уламолари ижмо қилган масалада уммат ичида фитна чиқариб,намозни қасддан тарк қилган кишини кофирликда айбламоқдалар.
Уларнинг бу ишлари на даъволарига тўғи келади вана уммат ижмосига тўғри келади.
Огоҳ бўлишимиз керак бўлган жойи ҳам шу ердаки мусулмон кишини кофирликда айблаш орқали бундай тоифалар мўъминнинг қони ,моли ва обросига дахл қилишга йўл очиб бермоқчи бўладилар. Бугун баъзи мусулмон ўлкаларда бўлаётган хунрезликлар мана шундай нотўғри берилган фатволар ортидан бўлмоқда десак адашмаган бўламиз.
Қ.Искандаров
Боғот тумани “Тавал бобо” масжиди имом-хатиби