ОНА СУТИ – МЎЪЖИЗА

Оллоҳ таоло яратган мўъжизаларини санайдиган бўлсак, охиригача етиб боролмаслигимиз аниқ. Она сути ҳам ана шундай мўъжизалардан биридир. Оллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай марҳамат қилган: “Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. (бу) эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир” (Бақара сураси 233-оят).

Оллоҳ таоло ўзигагина маълум ҳикмат билан эмизиш муддатининг икки йил қилиб белгилашини бугунги кунда тадқиқотчилар кўпгина илмий изланишлардан сўнг кашф қилишмоқда. Фарзандини  кўкрак сути  билан эмизган она  Оллоҳ таолонинг ажр  ва савобига эга бўлади. Аммо шундай оналар ҳам борки, ўзлари истасалар  ҳам соғлиғидаги  муаммолар ёки сутининг озлиги сабабли сунъий сутдан фойдаланишга  мажбур бўлишади. Шундай вазиятларда эмизикли аёлларга баъзи тавсиялар берилади. Бу тавсиялардан бири қора седана эмизикли аёлларда сутнинг кўпайишига ёрдам беради. Ҳомиладор аёлларга дарди тутган вақтда ва эмизиш даврида хурмо тавсия қилинади. Туғиш вақтида қувватни йўқатиб, заифлашиб қолган аёллар яна кучга тўлиб олиш учун хурмо ейиш фойдалидир. Момоларимиз болани эмизишдан олдин таҳорат олиш, саловат айтиш ёки дуо қилиш орқали болага фақат тоза ва баракали озуқа беришга ҳаракат қилишган. Она эмизишдан олдин таҳорат олса, бу унинг руҳий ҳолатини тинчлантиради, қўллари ва танаси тоза бўлади. Бу эса болага инфекция тушишининг олдини олади. Саловат ёки дуо айтиш орқали болага меҳр ва барака тилашни одатга айлантиришимиз керак. Болани эмизиш нафақат жисмоний, балки руҳий боғлиқликни ҳам мустаҳкамлайди. Болани меҳр билан эмизиш унинг тинч ва хотиржам бўлишига ёрдам беради. Оналар болаларни эмизишдан олдин руҳий тайёргарлик кўришлари, яхши ният ва дуо билан уларни озиқлантиришлари лозим.

Чилла даврида кеч кириб шом пайти бўлгач, кўчага она-бола чиқмаслиги керак. Она кўкрак учида 40 та тешик бўлади. Ҳар бир тешикидан бола учун керакли минераллар, озуқалар чиқади. Агарда шом пайти кўчага чиқса, кўкрак иситма олиб, касалланади. Учидаги битта тешик ҳам беркиниб қолса, бола ўзига зарур озуқани ололмай нимжон бўлиб ўсади.  Эмизиш орасида чақалоққа  бир-икки қошиқ  қайнаган  сув ичириш  лозим. Она  сути болага  етарли бўлиши учун онанинг ўзи ҳам яхши овқатланиши, овқат турли-туман бўлиши керак.  Буюк алломаларимиз оналари ва ота-боболари уларни ҳалол ризқ билан боқиб, доимо пок дуо ва зикрлар билан тарбиялашган. Агар биз фарзандларимизни маънавият  ва илм билан тарбияласак, албатта, улар орасидан янги алломалар етишиб чиқади.

 

З.Матчонова

Хива шаҳар “Гулистон” маҳалласи отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *