Имомга иқтидо қилган кишининг қироат қилиши

Ҳозирги кунда сохта салафийлар томонида қўзғаладиган мавзулардан яна бири, намозда имомга иқтидо қилган киши Фотиҳа сурасини қироат қилиш масала-сидир. Салафийларга кўра хоҳ жаҳрий ўқиладиган намоз бўлсин, хоҳ махфий бўлсин имомга иқтидо қилган киши Фотиҳа сурасини ўзи ичида ўқиши фарз, дейдилар. Улар бунга Имом Бухорий ва бошқа муҳаддислар ривоят қилган Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг:

لا صَلاةَ لِمَنْ لَمْ يَقْرَأْ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ

Яъни: «Фотиҳани ўқимаган кишининг намози намоз бўлмайди» деган ҳадисларини далил қиладилар (Ибн Бознинг «Фатволари мажмуаси», 11-жуз, 221-бет).

Аслида эса, ҳанафий мазҳабига кўра имом қироат қилаётган пайтда унга иқтидо қилган киши ҳам ичида қироат қилиши макруҳи таҳримий амал саналади. Хусусан, имом жаҳрий қироат қилганда иқтидо қилган киши уни тинглаши вожибдир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Аъроф сурасида:

وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

Яъни: «Куръон ўқилганда унга қулоқ тутинг ва жим бўлинг. Шунда раҳм қилинурсиз», деган (204-оят).

Ибн Жарир, Ибн Абу Ҳотим, Ибн Мардавайҳ ва Ибн Асокирлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ушбу оят саҳобалар намозда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида туриб, овоз чиқариб қироат қи-лишганда нозил бўлганини ривоят қилишган. Демак, бундан намозда имом қироат қилганида унга иқтидо қилган киши имомнинг қироатини тинглаши ва жим туриши лозимлиги келиб чиқади.

Салафийлар томонидан юқорида келтирилган демаган бўлардилар.

عَنْ وَهْبِ بْنِ كَيْسَانَ قَالَ : سَمِعْتُ جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللَّهِ يَقُولُ: «مَنْ صَلَّى رَكْعَةً فَلَمْ يَقْرَأْ فِيْهَا بِأُمِّ الْقُرْآنِ فَلَمْ يُصَلِّ، إِلَّا أَنْ يَكُونَ وَرَاءَ الْإِمَامِ»

أخرجه مالك والترمذي وصححه.

Ваҳб ибн Кайсондан ривоят қилинади: Мен Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг: «Ким бир ракат намоз ўқисаю, унда Уммул Қуръонни ўқимаса, демак намоз ўқимабди. Лекин Имом ортида бўлса, уни ўқима-са майли», деяётганини эшитдим (Имом Молик ва Имом Термизий ривоят қилишган. Имом Термизий саҳиҳ деганлар).

Саҳоба Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Мадинада энг охири бўлиб вафот этган саҳоба ҳисобланади-лар. У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингва барча хулафои рошидинларнинг амалига гувоҳ бўлган зот эдилар. Агар имом ортида ҳам Фотиҳа сурасини ўқиш ҳозирги салафийлар айтаётганидек фарз ҳи-собланса, қандай қилиб Жобир ибн Абдуллоҳ бундан бехабар бўлиши мумкин?! Ушбу буюк саҳоба Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига қарши чиқиши мумкинми?

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, юқоридаги оят ва ҳадислардан очиқ-ойдин кўриниб турибдики, имом-нинг ортидаги иқтидо қилувчилар қироат қилмаслиги кўпчилик саҳобалар ва салафи солиҳларнинг тутган йўллари экан. Шунинг учун ҳам ҳанафий мазҳабимиз фуқаҳолари имом жаҳрий (овоз чиқариб) қироат қил-ганда ҳам махфий қироат қилганда ҳам унга иқтидо қилган киши қироат қилиши жоиз эмас, деганлар. Валлоҳу аълам.

А.Рахимов

Ҳазорасп тумани бош имом-хатиби

 

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *