КИТОБ МАЪРИФАТ САРЧАШМАСИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги ташаббуси билан, туманлар марказий масжидлари қошида ўтказилаётган сайёр китоб ярмаркаси бугун 2018 йил 13 Апрель куни Шовот тумани “Шоҳ-обод” жоме масжидида давом этмоқда.
Китобсевар халқимиз сайёр китоб ярмаркасини яна такроран ўтказилишини илтимос қилиб, ўз дил изҳорларини билдирмоқдалар. Китоб ярмаркасида иштирок қилаётган “Ҳилолнашр” савдо дўкони ходимлари, халқимизнинг китобга бўлган ихлос ва муҳаббати ниҳоят даражада кучли эканлигини, айниқса, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг асарларига эътибор бошқача бўлиб, энг кўп харид қилинаётганлигини эътироф қилаяптилар.

Ушбу китоб ярмаркаси давом қилиб, кейинги ҳафта 20 Апрель жума куни соат 11:00 дан 15:00 гача Урганч тумани “Шаҳобиддин бобо” масжидида давом этади. Китобсевар барча Урганч туман аҳлини китоб ярмаркамизга таклиф этиб қоламиз.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *