Қурбон ҳайити — Инсон қадри ва саломатлиги йўлида

Қурбон ҳайити байрами арафасида юртимизда ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва инсон қадрини улуғлашга қаратилган кенг кўламли хайрия тадбирлари давом этмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёйевнинг эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий-иқтисодий муҳофаза қилиш борасидаги тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилоятида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоятда оғир ва ногиронликка олиб келувчи касалликларга чалинган болаларнинг жарроҳлик амалиётлари, шунингдек, онкологик, гематологик ҳамда онкогематологик ташхис қўйилган беморларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш ҳаражатлари қоплаб берилмоқда. Энг муҳими, ҳаётий зарур бўлган жигар ва буйрак трансплантацияси каби мураккаб ва юқори технологик операциялар учун ажратилган маблағлар “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан молиялаштирилиб, ўз эгаларига етказиб берилди.

Ушбу эзгу ва савобли тадбирларни ташкил этиш ҳамда беморлар ҳолидан хабар олишда вилоят вилоят бош имом-хатиби Хайрулла домла Aбдуллаев, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Алижон домла Матяқубов ва вилоят ҳокими ўринбосари Санъатбек Салаевлар яқиндан иштирок этмоқдалар.

Бу каби хайрли ташаббуслар юртимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, жамиятда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг олий ва устувор мақсадларидан бири эканлигини яна бир бор яққол намоён этади.

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *