Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги тизимида фаолият юритаётган имом-хатиблар ва имом-ноиблари ўртасида стол тенниси мусобақаси ўтказилди.
Мусобақа соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда имом-хатиблар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунларига кўра ғолиблар қуйидагича аниқланди:
1-ўрин — Урганч шаҳар «Охун бобо» масжиди имом-ноиби Жумамуродов Жумамурод.
2-ўрин — Қўшкўпир тумани «Шайх Абдулла» масжиди имом-хатиби Отажонов Давронжон.
3-ўрин — Боғот тумани «Бежганик бобо» масжиди имом-ноиби Рахматуллаев Зиёвуддин.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Аллоҳ таоло барча иштирокчиларнинг эзгу хизматларини баракали қилиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги саъй-ҳаракатларига муваффақият ато этсин.