Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Муфтий шайх Нуриддин домла Холиқназар ҳазратларининг диний соҳа ходимлари салоҳиятини юксалтириш, имом-хатибларнинг илмий билими ва касбий маҳоратини ошириш, уларнинг халқаро тажрибалардан баҳраманд бўлишларини таъминлашга қаратилган ташаббуслари ўзининг амалий ифодасини топмоқда.

Ана шундай эзгу мақсадлар доирасида Урганч туманидаги «Жон Хорош бобо» жоме масжиди имом-хатиби Ҳикматулло домла Юсупов Миср Араб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида ташкил этилган икки ҳафталик малака ошириш ўқувларида иштирок этиб, машғулотларни муваффақиятли якунлади.

Икки ҳафта давомида у Мисрнинг тажрибали уламолари ва устозларидан сабоқ олиб, диний-маърифий соҳадаги билимларини янада бойитиш, илғор тажрибаларни ўрганиш ҳамда ҳамкасблари билан фикр алмашиш имкониятига эга бўлди.

Ўқув якунида иштирокчиларга малака оширганлик сертификатлари топширилди. Бу эса Ҳикматулло домланинг илм йўлидаги изланишлари ва касбий ривожланиши учун яна бир муҳим натижа бўлди.

Албатта, бундай халқаро малака ошириш дастурлари нафақат имом-хатибларнинг шахсий билим ва тажрибасини ошириш, балки юртимиздаги диний-маърифий фаолият сифатини янги босқичга олиб чиқишга ҳам хизмат қилади.

Зеро, замон талабларига жавоб берадиган, чуқур билимли, кенг дунёқарашли ва юксак масъулият эгаси бўлган имом-хатиблар жамият маънавиятини юксалтиришда муҳим ўрин тутади.

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *