Жаннатни вожиб қилувчи амал

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳтаолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.

Пайғамбаримизгамукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишниамрэтди.(Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга  «уф!..»   дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт! » Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: «Эй Раббим!  Мени(улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгинг!» (Исро сураси, 23-24-оятлар).

 

Имом Абул Баракот Насафий ушбу оят тафсирида айтадилар: «Оятдаги: «Уларга ёқимли сўз айт» дейилганидан ота-онани номи билан чақирмаслик, балки «отажон», «онажон» каби ширин сўзлар билан ёш гўдаклардек авайлаб муомала қилиш, уларни ранжитадиган гапларни гапирмаслик, улар олдида ўзини қул ёки чўрилардек тутиш кабиларни тушуниш керак» («Мадорикут танзил» китоби).

 Росули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам кўплаб ҳадиси шарифларида фарзандларни ота -оналарга яхшилик қилиш , уларнинг розиликларини топиш учун ҳаракат қилишга буюрганлар.Жумладан:

“Парвардигорнинг розилиги ота –онанинг розиликларига боғлиқ.Унинг ғазаби ҳам ота -онанинг норозилигига қараб бўлади ”,деганлар (Имом Табароний ривоятлари).

 Бошқа бир ҳадиси шарифда  еса ота -онага яхшилик қилиш ,Аллоҳ таоло учун севимлироқ амал еканини кўришимиз мкмкин.Жумладан:

Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Масьуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан : “Аллоҳ учун қайси амал севимлироқ?”– деб сўрадим. “Вақтида ўқилган намоз ”, – дедилар . “Кейин қайсиси?” – дедим.“Ота –онага яхшилик қилиш ”, – дедилар . “Кейин қайсиси?” – дедим. “Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ” , – дедилар . (Муттафақун алайҳ).

Шарҳ :Ушбу ҳадис мусулмонларни ўзлари билмаган фойдали нарсаларни сўрашга тарғиб қилмоқда. Ундан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг“Намоз ибодатларнинг бошидир” , деган сўзлари , кейин еса ота -онага яхшилик қилиш  ,сўнгра динга қайғуриб , Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилиш ҳақидаги жавоблари келмоқда .Бу ўринда ота -онага яхшилик қилишнинг қай даражада муҳимлиги келиб чиқади . Аллоҳ таоло ота –онага яхшилик қилишни Ўзига ибодат қилишдан кейинги ўринга қўймоқда.

“ (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уфф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!” (Исро сураси, 23-оят).

Бу жумланинг «уфф»сўзига боғлиқ икки хил маьноси бор.Бир маьноси –« ота –онага ёмон сўзайтиб,беҳурмат қилма», дегани бўлса , иккинчи маьноси–« ота –онанг олдида «уфф»” , дема ,улар «Болам оғир ҳолга тушибди» ,деб озорланадилар» деганидир.

  Ҳаммамиз яхши билишимиз керакки , ота -онага яхшилик қилиш  жаннатга олиб борувчи йўллардандир .Ҳар бир инсон ота –онасини дуосини олиб уларга доимо хизматда бўлса , Худо рози бўладиган бандалардан бўлади. Ота –онасининг рози қилган фарзанднинг дунёда ҳам , охиратда ҳам кўплаб яҳшиликларга эришиши ҳақида жуда кўплаб хабарлар келган . Жумладан ,

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар :

    “Ким ота –онасига яхшилик қилса , унга “Тубо” бўлади , Аллоҳ унинг умрини зиёда қилади ”(Имом Абу Яъло ва Имом Табароний ривоятлари ).

    Ушбу ҳадисдаги “Тубо”ни уламолар жаннат ва яҳшилик маъноларда тушунтирганлар .Яъни ота –онасига  яҳшилик қилган фарзанд охиратда жаннат билан ,дунёда яхшиликлар билан мукофотланади.

  Бир киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: “ Ё Росулуллоҳ , менга бир яхшиликни билдиринг ,ундан бу дунёда ва оҳиратда ҳам манфаъат етсин  ”дедилар . “Ота —онанг борми ?”деб сўраганларида у “Ҳа” деб жавоб берди . “Ундай бўлса уларнинг ҳаққини адо қил ва уларни овқатлантиргин ,уларга едиргин , ҳар бир луқманг учун жаннатда қаср бино қилинади ”дедилар.

  Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак ,доно халқимиз инсон инсонга ғанимат дейдилар .Дарҳақиқат биз учун ота –оналаримиз бизнинг борлигимиз , бойлигимиз , давлатимиздир .

Барчамизга ота -оналаримизни ҳизматини қилиб , дуосини олиш,бу орқали Аллоҳ таолонинг розилигини топиш насиб етсин.

 

Р. Жуманиязов

Хива тумани  “Абдулла Румий” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *