ХОРАЗМДА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК НИШОНИ СОҲИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан жорий йилнинг 16–21 ноябрь кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Бағрикенглик ҳафталиги» кўтаринки руҳ ва катта шукуҳ билан ўтказилди.

Куни кеча Ушбу ҳафталик доирасида юртимизда миллатлараро тотувлик, конфессиялараро ҳамжиҳатлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган Хоразм вилоятидаги бир қатор диний соҳа вакиллари «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Жумладан, Хоразм вилоятидан:

·        Дин ишлари бўйича қўмита Хоразм вилояти бошқармаси етакчи мутахассиси Элёрбек Эгамбердиев;

·        Боғот тумани бош имом-хатиби Рашид Эрназаров;

·        Қўшкўпир тумани бош отинойиси Феруза Отабаева;

·        Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти мударриси Мустафо Юнусхўжаевлар ушбу юксак эътирофга сазовор бўлдилар.

Кўкрак нишони соҳибларига мукофотлар Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Расулбек Собитов томонидан тантанали равишда топширилди.

Ушбу эътироф диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва жамиятда ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган эзгу ишларга берилган муносиб баҳо бўлиб, соҳа вакилларини янада фидойилик ва масъулият билан хизмат қилишга ундайди.

Мукофот соҳибларини самимий муборакбод этамиз!

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *