МИССИОНЕРЛАРНИНГ АСЛ МАҚСАДИ ВА ЗАРАРЛАРИ

Миссионерлик ҳақида гапирадиган бўлсак, аввало буни луғавий маъносини яхши тушуниб олишимиз керак бўлади. Ушбу сўз лотин тилидан олинган бўлиб “Миссион”, “топшириш”, миссионер эса “вазифани бажарувчи” деган маънони билдиради. Миссионерлик – бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динга тарғиб қилишни англатади. Бутун дунёни қаттиқ хавотирга солаётган миссионерлик ҳаракати кундан-кунга тарқала бориб, халқлар ўртасидаги тотувлик, диний багрикенглик тамойилларига таҳдид солмоқда. Маълум бир мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятдан ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланишга ҳаракат қилиш замонавий миссионерлик ҳаракатининг энг муҳим вазифаси хисобланади. Шунингдек, эркин тарғибот олиб бориш ва фаолият доирасини кенгайтириш мақсадида миссионерлик ташкилотлари юқорида айтилгандек, ўз харакатларини нодавлат ташкилотлар мақомида амалга оширишга интилганини ҳам айтиб ўтиш лозим. Миссионерлик харакати бугун юзага чиққани йўқ. Бу харакат илдизлари 11-асрларга бориб тақалади. Ўша пайтларданоқ ислом динини душманлари ушбу харакатни юзага келтириш орқали мусулмонлар бирлигини парчалашни мақсад қилиб олган эдилар. Инсонлар ишончини қозониш, ўз сафини кенгайтириш учун эса барча илохий динларнинг асоси мақсад қилиб олинди. Муҳтож оилаларга ёрдам берадилар ва беморларни зиёрат қилиш амаллари орқали ишонч қозонадилар. Бундан ташқари ўқув марказлари, хорижий тилларни ўргатиш масканларини ташкиллаштириш орқали хам ўз ғаразли мақсадларини амалга оширишга харакат қилмоқдалар.

Юқоридаги хусусиятлар билан бир қаторда, замонавий миссионерликни белгиланган мақсадларни моҳиятидан келиб чиқиб, шартли равишда икки гурухга бўлиш мумкин. Биринчи гурухга миссионерликни ўзига хос бизнесига, шахсий бойиш манбаига айлантирган ташкилотларни киритиш мумкин. Бундай ташкилотлар асосчиларини, эътиқод қилувчиларнинг сонини кўпайтириш орқали улардан мулки ва бойлигига эгалик қилиш ва шу йўл билан ўзларининг молиявий имкониятларини яхшилаш ва кенггайтиришдек мақсадларини кўзлайдилар.

Иккинчи гурухга миссионерликдан сиёсий қурол сифатида фойдаланаётган ташкилот ва уюшмаларни киритиш мумкин. Бундай гурухлар ортида муайян худудларга нисбатан ўзининг аниқ геосиёсий режаларига эга бўлган давлатлар ва сиёсий кучлар туриши бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки Ўзбекистон заминида азал-азалдан диний бағрикенглик ҳукмрон бўлиб келган. Бу ўлка ахолиси бошқа динларнинг эътиқод, анъана ва урф-одатларини хурмат қилган, улар билан асрлар давомида ҳамжихат, багрикенглик туйғулари уйғунлашган холда ёнма-ён яшаб келган. Асрлар давомида бағрикенглик, тенгхуқуқлилик асосида яшаб келган бир бутун Ўзбекистон халқига айланган инсонлар ўртасидан парокандалик, ишончсизлик туғдиришга ҳаракат қилаётган миссионерларнинг қабих ниятларидан огоҳ бўлайлик!

Х.Қиличев

                                 Ҳазорасп тумани “Исмоил эшон бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *