МЎЪМИННИ ЎЛДИРГАННИ ЖОЙИ ЖАҲАННАМ

Аллоҳ таоло инсонни улуғ ва мукаррам қилиб яратиб қўйибди. Албатта биргина инсон ҳаёти мана шундай, қадрланиб, бутун инсоният ҳаётига тенглаштирилган. Бир инсонни ўлдириш ўз акаси ёки укасини ўлдириш билан баробар, чунки бутун инсоният Одам алайҳиссаломнинг авлодидандур. Яратганнинг ҳузурида мўъминни ўлдириш энг оғир гуноҳ бўлиб, Қиёматда қотилнинг ҳолига вой бўлур. Пайғамбаримиз (С.А.В) марҳамат қилганлар: “Қиёмат куни бандалардан сўраладиган савол-жавобнинг биринчиси ноҳақ тўкилган қон тўғрисида бўлур. Одам ўлдириш оддий гуноҳ эмас, катта гуноҳлар қаторига киради. Инсоннинг умрига даҳл қилинса ҳам, қонуний аниқ сабабга кўра бўлмоғи лозимдур. (Яъни, бироор инсонга нисбатан ўлим жазосини тайинлаш, қонун асосида жинояти тўлиқ исботланганидан кейин амалга ошириш мумкин.) Албатта инсон шахсидан қатъий назар унинг жони азиздур. Инсон умрининг қадри тавҳид билан тенг кўрилган. Аллоҳ таоло мўъминларнинг бир-бирига меҳрли ҳамжиҳатликда, умргузаронликда яшашни насиб қилсин, ёмон иллатлардан Аллоҳ таоло ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин. Улуғ неъмат тинчлик неъматини бардавом айласин.

Н.Яқубов
Хива тумани “Гулланбоғ” масжиди
имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *