ҲАЖНИНГ САВОБИ УЛУҒДИР

Куни кеча Маккаи мукаррамада Хоразмлик зиёратчиларимиз Умра ибодатларини тўлиқ адо қилдилар. Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Муфтий Усманхон Алимов ҳазратлари ва мутасадди масъуллар иштирокида Хоразмлик зиёратчиларимиз билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

Муфтий ҳазратлари дастлаб, умра ибодатини адо этганликлари билан зиёратчиларни муборакбод этиб, уларга каъба ва унингтарихи, ҳажарул асвад, зам-зам, Сафо ва Марва тепаликлари тарихи ҳамда сайъ қилиниши сабаблари, муқаддаслиги ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Шу билан бирга, Масжидул ҳарамдаги ибодат вақтидаги издиҳомларда эҳтиёт бўлишлик борасидаги тавсияларни ҳам бериди.

Шунинглек, ишчи гуруҳ таркибидаги тиббиёт ходимлари гуруҳи раҳбари ҳам зиёратчиларга зарурий тиббий тавсияларни бериб ўтди.

Зиёратчиларимиз бундай имконият ва улкан бахтга эришганлари учун Яратганга шукрона айтиб, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик изҳор қилиб, юртимизнинг тинчлик-осоишталиги, халқимизнинг фаровонлигини сўраб дуолар қилмоқдалар.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги.

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.