БИР ЖАХОЛАТГА ҚАРШИ ЎН МАЪРИФАТ

Маълумки   мустақилликдан кейин Юртимизда виждон эркинлиги тўлиқ таъминланди. Бу эркинлик фуқароларнинг у ёки бу динга эътиқод қилиш ёки хеч қандай динга эътиқод қилмаслик хуқуқини беради. Мамлакатимиз аҳолисининг 90 фоизидан ошиғи мусулмон бўлиши билан бирга бошқа динга эътиқод қилувчилар ҳам бор ва уларга мусулмонлар қаторида барча эркинликлар тўлиқ кафолатланган. Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг хайрихох ва тарафдорлари купайиб бормокда. Бунинг асосий сабаби муқаддас динимизнинг хаққонийлиги ва поклиги, инсонпарварлиги ва бағрикенглиги, одамзотни комиллик ва эзгуликка чорлаши билан боғлиқ.
Маърифат воситасида курашиш деб, бирон бир хавфнинг моҳиятини чуқур англаб, унга қарши билим билан онгли равишда курашишга айтилади.
Жамият аҳлининг мустаҳкам ва равшан мафкураси, унинг мақсад-муддаоси бўлиши керак. Модомики, мақсад, ғоя ҳақида мулоҳаза юритар эканмиз, олдин баён этганимиздек, «Мақсад дегани — халқни, миллатни бирлаштирувчи, йўлга бошловчи бамисоли бир байроқ. Бу байроқ бутун Ўзбекистон халқининг руҳини, ғурур-ифтихорини, керак бўлса, қудратини, орзу-интилишларини мужассамлаштирадиган улуғ кучдир. Давлатимизнинг, халқимизнинг, эл-юртимизнинг мақсади ўзининг улуғворлиги, ҳаётийлиги ва ҳаққонийлиги билан ҳаммамизни жалб этадиган бўлмоғи лозим. Токи бу мақсад халқни — халқ, миллатни — миллат қила билсин, қўлимизда енгилмас бир кучга айлансин».
Дунёни ушлаб турган устунларидан бири инсонларнинг бир-бирларига бўлган мехр-оқибатидир. Агар ота-она  боласини қўлига тикан кириб қийналаётганини кўрса, боласидан кўра кўпрок ота-онани қалби оғрийди, тинчи бузилади. Бу албатта боламизга мухаббатимиз борлигидан дарак беради. Худди шундай биз фарзандларимизнинг қалбида ватанига, миллатига, динига мухаббат хиссини уйғотсак, ташкаридан юртиимзга отиладиган тошга, миллатимизни тахкирлайдиган хар бир сузга, динимизнинг илдизига уриладиган болтага уларнинг хам калби огриб, уни химоя килишга, обруйини саклаб колиб, маърифат билан муносиб жавоб беришга харакат килишади.
Бир донишманд айтган экан: « Ватан бир боғдир. Ватаннинг содиқ фарзандлари бу боғни ўз юрак қонлари ила суғормаклари даркордир…» деб. Неъматни кадри качоники ундан ажралсак билинади. Ватаннинг хам кадри аксар холда ундан узоклашиб, бегона юртларга борсак купрок сезилади. Абдуллох ибн Масъуд ( р.а) айтадиларки: « Бир миллатда ишончли кишилар озайса, динин сотиб, дунё йиғувчилар кўпайса, у миллат орасида фитна купаяди» деб марҳамат қилган.
Чунки халқ – бамисоли улуғ ва шарафли йўлдан илгарилаб бораётган улкан карвон. Уни йўлдан чалғитишга урунувчилар, пайт пойлаб орқасидан хамла қилувчилар хамиша бўлган,бундан кейин хам бўлиши мумкин. Карвон бехатар бўлмас, деган гап бежиз айтилмаган. Аммо халқ карвонини  хеч қандай куч ортга кайтаролмайди. Нега, деганда, халқнинг қалбида не-не авлодлардан мерос енгилмас куч – маънавият бор  ».
Аллох таоло юртимизни тинч, халқимиз хаётини фаровон қилсин. Ўзимизни хам зурриётларимизни хам Ватанга мухаббатли, динга садоқатли, миллатни севадиган, омонатларга хиёнат қилмайдиган, илмлик, халолга интилиб, харомдан узоқ бўлиб, барчага мухаббатли бўлиб яшамоқликни насиб қилсин.

Ў.Жуманазаров
Ҳазорасп тумани “Шохпир” масжиди имом-ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.