ТАВБА ЭШИГИ ДОИМО ОЧИҚ

Албатта Аллоҳ таоло инсониятни улуғ ва мукаррам қилиб яратган. Инсон билиб билмай хато қилиб қўяди, шунинг учун ҳам ўзини хатосини тан олган инсон қайтиб қилмасликка аҳд қилади. Ҳаммамизга маълумки, Аллоҳ таолонинг Ғафуру-Роҳим деган сифати бор, яъни тавба қилувчиларнинг тавбасини қабул қиламан деган, шунинг учун ҳам Аллоҳ таолонинг доимо тавба эшиклари очиқдир. Инсон ўзи қилган ишларни тафаккур қилишлиги, ибодат даражасидаги улуғ ва фазилатли амалдур.

Агарда хато қилганда ҳам тавба қилиш имкониятини англайди, Аллоҳ таоло унга имконият беради. Аллоҳ таоло ўта меҳрибон ва раҳм шафқатли зотдур. Гуноҳ банда билан банда ўртасида бўлар экан, бошқа бирон кишининг ҳаққи аралашмаган бўлса, албатта Аллоҳ таоло уни кечиради, фақат учта шарт бажарилса деганлар.  Биринчи, гуноҳдан буткул узоқлашиш, иккинчиси, истойдил тавба қилишлиги, учунчиси, гуноҳга қайтмаслигига аҳд қилиш. Агарда мана шу учта амал бажарилмаса, тавба қабул бўлмайди.

 Агарда бошқа бирор кишининг ҳаққи аралашган бўлса, айтилган учта шарт ва ўша кишини рози қилиш билан тавба қабул бўлади, албатта банда учун тавба эшиклари доимо очиқ бўлиши, унинг тақвосидан, эътиқодидан ва инсонларга бўлган силаи раҳимдан ҳамда эл-юрт олдидаги хизматлари фаоллиги билан билинади. Шунинг учун Аллоҳ таоло тавба қилувчиларни севишини Қуръони Каримда ҳам зикр қилинган.

Бақара сурасининг 222-оятида “Албатта Аллоҳ (шунгача билмай йўл қўйган хатоларидан) чин тавба қилувчиларни ва обдон покланиб юрувчиларни севади деб марҳамат қилади. Ҳадиси Қудсийда ҳам айтиладики, Эй одам боласи, билгинки, саломатлик-бирликда, ихлос-тақвода, художўйлик-тавбада, ибодат илмда ва бойлик қаноатдадур дейилган.

Аллоҳ таоло барчаларимизни ўзини суюкли бандаларидан ва тавба қилувчи бандалар қаторидан бўлишликни насиб айласин.

Ш.Бойназаров

Хива тумани “Хон Исмоил Журжоний” масжиди

                                                                имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *