МИССИОНЕРЛАРНИНГ АСЛ МАҚСАДЛАРИ

Бугун дунёнинг кайсидир чеккасида, қандайдир бузғунчилар айнан бизнинг юртимиздаги бу улуғ неъматни кўролмай, зўр бериб уруш оловини ёқишга уринаётгани ҳакида бир ўйлаб кўрганмисиз?

Қаерда бефарқли, лоқайдлик авж олса, бузғунчиларнинг бозори чаққон бўлади. Миссионерликнинг асл мақсадини хамма хам дархол илғаб олавермайди.Унинг хавф хатари хам шунда. Уларнинг муддаоси махаллий миллат вакили ҳисобига сафларини кўпайтириш, кўп миллатли халқимизнинг хамжихатлигини бузиш, миллатлароро бағрикенглик, диний тотувликка рахна солиш. Айримлар, миссионер одамларни насронийликка чақиради, деб хато ўйлайди. Аслида бу гурух одамни фақат диндан, имондан, алал-окибат, одамгарчиликдан хам чикаради. Улар айрим мухтож бўлиб турган одамларга, кам таъминланган оилаларга, ногиронларга моддий ёрдам бериб, алдаб, тўғри йўлдан оздиришга эришган. Шу ўринда масаланинг яна бир томонига эътиборни қаратмоқчиман. Миссионерлар нега айнан бева-бечора, ночор оилаларни нишонга олади. Сабаби, давлатимиз, жамоат ташкилотлари, масжидларимиз хайр-саховат ишларини яхши йўлга қўйганига қарамай, баъзан назаримиздан четда қолаётган кишилар хам учраб туради. Миссионерлар ана ўшалардан унумли фойдоланади. Гўёки мухтожларнинг дардига малхам бўлади-да, ўз ғояларини онгларига сингдиради.

Бир пайт қарайсизки, ўзимиздан чиққан ўлжалар ўзимизни бузишга жон-жаҳди билан уринади. Миссионерлар эса бундай хатти-ҳаракатлардан жуда ҳам хурсандлар. Уларнинг асл мақсади динга киритиш эмас, балки мусулмонларни диндан чиқаришдир. Миссионерлик фаолияти билан шуғулланаётган кишилар умуман тарафдорларининг ахлоқини яхшилаш билан шуғулланмайдилар.

Аксинча, улар хулқни бузадиган ишларни ёйишади. Турли хил ўйинлар, «дискотекалар» ташкил қилишади, ресторанлар очиб, тунги кўнгилхушликлар уюштиришади.

Таассуфки, ҳозирги кунда диёримиздаги айрим ҳудудларда мусулмон фарзандларимизни бошқа динларга оғдириш, яъни миссионерлик ҳаракатлари учраб турибди. Соф ақида нима эканидан бехабар, хақ билан ноҳақликни англаб етмаган баъзи одамлар ўз динларидан кечиб кетишлари жуда ачинарлидир. Бу эса жамиятнинг бошланғич бўғини ҳисобланмиш оилада ҳар хил низолар келиб чиқишига сабаб бўлмокда. Уларнинг ўз эътиқодларидан юз ўгиришларининг биринчи сабаби, ислом ақидасини яхши билмасликлари бўлса, иккинчиси миссионерлар томонидан турли хил кўринишдаги моддий рағбатлантиришлардир. Маълумотларга қараганда, ҳозирги кунда Осиё давлатларининг бир нечтаси ва Африка қитъасининг аксар давлатларида миссионерлик ҳаракатлари кенг авж олган. Сўзимнинг интиҳосида шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, юқорида айтганимиздек, миссионерларнинг «ғамхўрлиги»га алданиб, уларнинг тузоғига илинган кимсалар аслида исломий ҳаётдан анча йироқ, унинг ҳаётбахш таълимотидан бехабар кишилардир.

Акс ҳолда, улар минг йиллар давомида ота-боболари асраб-авайлаб келган муқаддас динини арзимас нарсага, дунё матосига сотмаган, бундай нодонлик ва жаҳолатга йўл қўймаган бўлар эдилар.

 

 

 

                                                        П.Бобожонов

Шовот тумани “Қори эшон бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *