2018 ЙИЛ САРҲИСОБИ

Ўтган 2018 йил давомида юртимизда, ҳусусан диний-маърифий соҳада амалга оширилган ишларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, жуда катта ютуқларга, янгиликлар бой бўлди десак асло муболаға бўлмайди.
Муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуслари ила ўтказилган Қуръон мусобақалари, Юртбошимизнинг диний-маърифий соҳани тубдан такомиллаштиришга қаратилган Фармонлари. Шу фармон ила таъсис этилган Халқаро ислом академияси, Халқаро Ислом цивилизация маркази, “Вақф” хайрия жамоат фонди, Бухородаги Мир Араб Олий мадрасаси ташкил этилганлиги каби бир қанча хайрли ишлар амалга оширилди.
Шунингдек, Ҳаж ва Умра ибодатларига юртдошларимизнинг боришлари учун навбат ва белгиланган квоталарнинг олиб ташланганлиги эса барчани бирдай қувонтирмоқда десак асло муболаға бўлмайди.
Шу ўринда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хоразм вилояти вакиллиги ва вилоятда фаолият кўрсатаётган масжид имом-хатиблари томонидан ҳам 2018 йил давомида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилганлигини эсламай ўтишни иложи йўқ.
Вилоятимиздаги бир қанча масжидлар қайтадан қурилди, бир қанчаси жорий таъмирдан чиқарилиб, намозхонлар учун қулай шарт-шароитлар яратилинди. Бунинг мисолида Урганч шаҳридаги “Охун бобо” масжиди қайта қурилиб ишга туширилди. Мазкур масжиднинг биринчи таъмал тошини Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ўзлари қўйиб берган эдилар.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги 120-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ -5416-сон Фармони талабларидан келиб чиқиб жорий йилда Урганч туманидаги “Шайдлар бобо”, Ғоиб ота, Қамбар бобо, Боғот туманидаги Дарвеш бобо, Ҳазорасп туманидаги Шохпир, Шайх Хусайн бобо, Сулаймон Боқирғоний, Хива туманидаги Хон Исмоил Журжоний, Янгиариқ туманидаги Саид Абдулла Румий, Янгибозор туманидаги Султон Хўжа бобо, Шайх Абдуллаи Боғдодий, Гурлан туманидаги Усмон Саид бобо, Шайх Жамол бобо, Нур Саид эшон бобо, Шайх Жалолиддин Гургоний бобо ва Ҳидоят масжидларининг маъмурий хона ва хонақолари, шунингдек Хива туманидаги Хасан Басрий ва Янгиариқ туманидаги Шайх Мухтор Вали масжидларининг таҳоратхоналари жорий таъмирдан чиқарилди.
Хонқа туманидаги “ Муҳаммад ибн Мусо Ал Хоразмий” ва Янгиариқ туманидаги “Ғоиб ота” масжидлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг раҳнамолигида қайтадан замонавий кўринишда қурилмоқда.

Муборак Ҳаж ибодатларига 200га яқин фуқароларимиз бориб келдилар.
Вилоятдаги масжидларнинг 43 тасида Хатми Қуръонлар ўтказилди.
“Имом Фахриддин ар Розий ” ўрта махсус Ислом билим юртида “Қуръони карим ва тажвид” ҳамда “Араб тили” курслари ташкил этилди. Бундан элу-халқимиз жуда ҳам мамнун бўлмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондининг Хоразм вилоят филиали ташкил этилди.
Бизнинг юримизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳатларни нафақат юртимиз аҳолиси, балки бутун дунё эътироф этмоқда. Бунинг мисолида куни кеча БМТ бош ассамблеясида Юртбошимиз томонидан таклиф қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик” номли резолюцияни бутун дунё мамлакатлари томонидан тан олинганлиги ва қабул қилганлигини кўришимиз мумкин.
Ўзбекистон бағрикенг диёр. Унинг бағрида яшаётган ҳар бир миллат борки тинчликда-тотувликда яшашлари қонунан ҳимоя остига олинган. Буни эса Аллоҳ таоло ҳам ўзининг муборак каломида «Эй имон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз…» деб марҳамат қилган. (Бақара сураси, 208-оят).
2018 йил 28-декабрь куни муҳтарам юртбошимизнинг Парламентга қилган мурожаати эшитмаган инсоннинг ўз бўлмаса керак менимча. Ушбу мурожаатномада кўтарилган борики масала халқимизнинг турмуш хаётини яхшилаш, уларнинг фаровонлигини таъминлашга қаратилган десак хато қилмаган бўламиз. Шунинг учун ҳам юртбошимиз томонидан 2019 йилни – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб номланишлиги эълон қилинди. Бу эса, тобора куч-қувватга тўлиб бораётган ислоҳотларнинг давоми бўлади. Бошқача қилиб айтганда, келгуси йил жамиятимиз ҳаётида инвестиция ва ижтимоий соҳадаги ривожланишнинг янги босқичига кўтарилади инша Аллоҳ.
Инсон умр кечирар экан, унга берилган умрни қадрига етишлиги, яхшилик ва эзгуликка сарфламоқлиги лозим. Аллоҳнинг ҳузурига борганида ундан энг аввало “Умрингни нимага сарфладинг” деб сўралар экан. Шунинг учун динимизда умрнинг аҳамияти жуда катта. Ҳар бир инсон ўтаётган ҳар онни сарҳисоб қилиш, уни таҳлил қилиш, Динимизга кўра бор нарса, нафақат бор нарса, балки маыталган нарса.
Юртимиздан чиққан алломаларимизнинг хаёт йўлларига назар соладиган бўлсан, оддий инсон юз йилда ҳам қилаолмайдиган хайрли ишларни қилиб ўтганлар. Улар қолдирган бой маънавий меъросидан нафақат биз, балки бутун дунё фойдаланиб келмоқда. Бу умрдан унумли фойдаланмоқлик демакдир.
Инсоният ўзининг умрини ҳисоб-китоб қилишлиги учун турли тақвимлардан фойдаланиб боради. Масалан ҳижрий тақвимни оладиган бўлсак. Ҳижрий тақвим бутун мусулмонларни, ҳусусан бизларнинг ҳам ибодатларимизни тўла-тўкис адо қилишлигимиз учун керак тақвим ҳисобланади. Қачон рамазон ойи киради, қачон Зулҳижжа ойи киради каби ойларни билишлигимиз ва шу асосида Рўза ибодатлари, Ҳаж ибодатларини каби ибодатларимизни адо этишлигимизни билдиради.
Лекин, ҳижрий-қамарий ҳисобимизнинг дунёдаги қилаётган бошқа ишларимизга ишлатаолмаймиз. Чунки, милодий йил ҳисобидан ҳижрий йил ҳисоби ҳар йили ўн икки кундан олдинга сурилиб туради, яъни ой чиқишига қараб. Шунинг учун ҳам ҳижрий-қамарий йил ҳисоби деб юритилади.
Шунинг учун ҳам биз бу ҳижрий ҳисобни хаётмиз мобайнида қиладиган бошқа ишларга ишлатаолмаймиз. Ибодатдан бошқа ишларимизни эса биз, бутун дунё фойдаланиб келаётган милодий йил ҳисобида юритамиз. Милодий йил эса Григориян тақвими бўйича юритилинаётган йил ҳисобланади. Яъни бу милодий йилнинг ҳисоби қуёш чиқиши ва ботишига қараб олинганлигидан ҳисобланган. Милодий йилнинг ҳеч қандай бизнинг динимизга тааллуқли ёки динимиз билан қораланадиган жойи йўқ. Фарқи эса, ҳижрий йил ой чиқиши билан боғлиқ бўлса, милодий йил ҳисоби қуёш чиқиши ва ботиши билан боғлиқ. Шу милодий йил ҳисобида бизнинг туғилган ёшимиз белгиланади, милодий йил ҳисоби билан ҳар йили экин экишлик учун уруғ қадаймиз. Юртимизда ҳам шу милодий йил ҳисобида барча ишларни бажарамиз.
2019 йилда ҳам Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хоразм вилояти вакиллиги томонидан бир қатор хайрли ва мақсадли ишларни қилишлик режалаштирилган.
Шунинг учун ўтиб борган 2018 йилда қилган барча хайрли ишларимизни Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоъло ўзи даргоҳида қабул айласин.
2019 йилда эса қиладиган барча ишларимизда Аллоҳнинг ўзи ёру-мададкор бўлсин.

ЎМИнинг Хоразм вилояти вакили,

вилоят бош имом-хатиби

Абдуллаев Хайрулла

 

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *