МАЪНАВИЙ ТАХДИДЛАР ТАЪСИРИ

 Дунёдаги ҳар бир халқнинг ўзига хос анъаналари, урф-одатлари миллий қадриятлари бор. Муайян заминда куртак очиб, неча юз йиллар давомида шаклланган ва сайқал топган маънавий мезонлар шу миллатнинг, шу халқнинг бебаҳо бойлиги ҳисобланади Бинобарин, ҳар бир инсон комиллик даражасига эришиш учун ўз миллатининг маънавиятини билиши, маънавий жавоҳирларини англамоғи, шунингдек, аждодлар дини, тафаккур тарихи, руҳий кечинмалари ва маънавий меросини ўрганмоғи зарур.

Инсон жамияти юксалган сари бу маънавий жавоҳирлари ҳам муштараклик, ҳам ўзига хос қонуниятлари асосида тараққий этиб, миллат ва мамлакатнинг ўрни, дунёқараши ва қадр-қимматини белгилаб беради. Хуллас, инсон маънавий ҳаётида инқироз тушкунлиги туфайли бузғунчилик, оммавий невроз, ахлоқсизлик, тажовузкорлик каби ҳолатлар намоён бўлиб, тобора хатарли тус олмоқда. Зеро, глобаллашув жараёни, замонавий коммуникация тармоқларининг жадал ривожланиши, маданиятлараро, инсонлараро мулоқот кенгайиб бораётган бир паллада Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, аждодларимиз қолдирган бой маънавий-маданий меъросни асраб-авайлаш ва келгуси авлодларга беками-кўст етказиб бериш, ёшларимизни ақлли, доно, бахтли ва баркамол этиб тарбиялаш ғоят муҳим аҳамият касб этади. Бу ўринда таъкидланаётган нарса шуки, эътиборли бўлиш лозим бўлган томонларга назар ташлаш ва уларга ўз ҳолича, муносиб равишда қаралишидир.

Ғазал мулкининг султони бўлмиш бобомиз Алишер Навоий “Дўстлар фикридин ва душман макридин бепарволиғ жоиз эмас ва бу иш надоматтин ўзга натижа бермас” дея,бу мавзуга доир ўзларининг фикрларини зоҳир айлаганлар.  Фарзандларнинг келажакда қайси тоифадаги кишиларга ўхшаб қолиши ҳақида жаноб Расулуллоҳдан (с.а.в) ушбу ҳадиси шариф ворид бўлган: “Хар бир фарзанд мусулмон фитратида туғилади, лекин уни яхудийга айлантириб юборадиган хам, насроний ёки мажусийга айлантириб юборадиган хам унинг ота-онасидир” (Имом Бухорий ривояти). Ислом-тинчлик ва оқибат дини  Инсониятга ислом неъматини ато этган илоҳий ваҳий Қуръони Каримнинг ахлоқий асоси оқибат, раҳим шафқат, меҳрибонлик, камтарлик, хурмат ва тинчликка асосланган.Ана шу илоҳий кўрсатмаларга амал қилувчи мусулмонлар ҳамиша юмшоқ феълли, раҳм-шафқатли, адолатпарвар ва софдил бўладилар. Қурони Карим мусолмонларнинг барчага раҳм-шафқатли бқлишликка чақирб, тинчликка кишиларнинг осойишталиги ва ҳавфсизлигига раҳна соладиган барча бузғунчи хатти-харакатлардан қайтаради. Аллоҳ таоло бақара сурасининг 205-оятида:”Аллоҳ бузғунчилик-фасодни севмайди” дея марҳамат қилади.  Қуръони Карим таълим берадики ҳар қандай шаклдаги зулм-зқравонлик ислом ақидасига тубдан қарама-қашидир.

Аллоҳ таоло ер юзидаги ҳар қандай бузғунчиликни таъқиқлайди. Ёвузлик йўлига кирганларни эса лаънатлайди. Зеро Қуръони Каримда шундай дейилган “Аллоҳ бузғунчи кимсаларнинг ишини ўнгламайди”. (Юнус 81) Бу инсонларга энг улкан огоҳлантиртшдир. Таассуфлар бўлсинки бугунги кунда ер юзини турли бурчакларида гуноҳсиз одамларнинг оммавий ўлдириш, террор ва геноцид ҳолатлариниг саноғига етиб бўлмай қолди. Ислом инсониятга зарар етишига мутлақо қаршидир. Муқаддас динимиз инсоният баҳт-саодатини таъминлаш учун жорий қилингандир. Аллоҳ таоло моида сурасининг 32- оятида “Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер ёзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса ҳудди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади” дея марҳамат қилади. Динимизда ҳар бир жон жуда ҳам юқори баҳоланади. Шу боис бир беайб инсонни ўлдирган одам бутун бошли инсониятни ўлдиргандек жиноят қилган ҳисобланади. Яратганинг энг буюк неъмати биз яшаб турган оламнинг энг ажойиб муъжизаси бу –хаётдир.

Аммо ислом байроғи остида фаолият кўрсатаётган турли экстремистик ва террорчи ташкилотлар муқаддас динимиз таълимотига зид равишда ана шундай улуғ неъматга дахл қилиш инсонлар ҳаёти устидан ҳукм чиқаришга уринмоқдалар.

Маънавият қанчалик юксак бўлса, инсон қалбида ёвузлик, ва жоҳиллик каби иллатларга ўрин қолмайди. Маънавияти қашшоқ кимса эса нафақат ўзи оиласига ва яқин кишиларига, балки жамиятга ҳам кулфат ҳамда фалокат келтиради. Шу сабабли, улуғ донишмандларимиз маънавият инсон камолотининг олтин бешиги дейишган.

 

 

 

Қ.Ниязов

Хонқа туман “Халифаи худайқули эшон бобо” масжиди ходими

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *