БЕЪМОРЛАРГА ХАЙРУ САХОВАТ КЎРСАТИЛДИ

Маълумки, Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан ташкил этилган “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан халқимизнинг оғирини енгил қилиш, муаммоларини бироз бўлсада аритиш, дилларига хушнудлик олиб кириш мақсадида кўплаб хайрия ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан Жорий  йилнинг 23 июль куни “Вақф” хайрия жамоат фондига ариза билан мурожаат қилган 15 нафар даволанишга эхтиёжманд фуқаролар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда  Вақф хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти филиали раҳбари Х.Абдуллаев,  Вақф хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти филиали раҳбари ўринбосари С.Рахматуллаев, ЎМИ Хоразм вилояти вакили ўринбосари Х.Кенжаев ҳамда Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб қувватлаш Нуроний жамғармаси раиси М.Жуманиязовлар иштирок этишди. Учрашувда Вақф хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти филиали раҳбари Х.Абдуллаев “Вақф” ҳайрия жамоат фондининг ташкил этилиши, ундан кўзланган мақсадлар ва бугунги кунда амалга оширилаётган ҳайрли ишлари ҳақида гапириб ўтди.

Шундан сўнг, ушбу фуқароларнинг ҳар бирига озиқ-овқат махсулотлари ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан пластик карточкаларига моддий ёрдам пуллари ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификатлар топширилди.

Моддий тарафдан қодир бўлган бой-бадавлат, айни пайтда сахий, қўли очиқ кишилар меҳр-саховат кўрсатиш билан қалби ўксик, меҳрга муҳтож кишилар дилига олам-олам қувонч бағишлайдилар. Яхшилик кўрганлар асосан уларга кўрсатилаётган алоҳида эътибордан, меҳр-мурувватдан кўнгиллари шод бўлади. Зеро, моддий нарсалар тезда эсдан чиқиши мумкин, бироқ бир калима ширин сўз ва илиқ табассум хотираларда йиллар давомида сақланиб қолади. Шу маънода моддий жиҳатдан қодир бўлганлар хайр-саховат ишларини ўз ўрнида қилганлари жудаям савобли ишлардан саналади.

Хайри эхсон қилувчилар “Вақф” хайрия жамоат фондининг қуйидаги хисоб рақамларига ўтказишлари мумкин.

Хисоб рақам: 20212000700901352001

ИНН: 207278291

МФО: 00580

Банк: АТИБ ипотека банк, тинчлик филиали.

Ташкилот номи: Вақф Хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти филиали.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги!

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *