ВАТАН ШАЪНИ ҚАДР ҚИММАТИ.

Ватанпарварлик – бу она заминга бўлган муҳаббат, уни севиш, эъзозлаш ўз она-ватани учун жонкуярлик қилиш, унинг халқини севиш ўлка табиатини севиш, ўзбек халқ кухна тарихини билиш, ўз халқининг миллий меъросини, маданияти, санъатини, меъморчилик ёдгорликларини асраб авайлаш, Ватан олдида масъулиятли бўлиш, фойда келтириш, халқни ўйлаш ва унга хамдард бўлиш, Ватанидан, миллатидан, тилидан байроқ мадхия тамғасида, анъана, қадирят, урф- одатларидан, миллий ғуруридан фойдаланишдир. Аввало, Ватан атамаси аслида арабча сўз бўлиб, она юрт маъносини билдиради. Ватан тушунчаси кенг маънода ва тор маънода хам қўлланилади. Кенг маънодаги тушунчаси: Ватан- бир халқ вакиллари жамулжам яшаб турган, уларнинг аждодлари азал-азалдан истиқомат қилган худуд назарда тутилади. Тор маънодаги тушунчаси: Ватан –киши туғулиб ўсган уй, махалла, қишлоқ назарда тутилади.
Ўзбекларда фалончи ватанли бўлди, дейилганда ўша одам уй- жойли, бошпанали бўлди деган маънони билдиради. Хазрат Алишер Навоий Ватан тушунчаси она юрт, ўрин- туғулиб ўсган жой, маскан манзил маъноларида ишлатганлар. Шунингденк Ватан атамаси бадиий адабиётда кўчма маънода кўнгил мулкининг маскани тарзида хам қўлланилади.  Ватан тушунчаси тарих давомида ижтимоий-иктисодий тараққиёт муносабти билан ўзгариб, кенгайиб, ривожланиб, бойиб келган. Масалан ибтидоий жамоа тузуми шаритида муаян қабила яшаган жой ўша қабиланинг ватани саналган. Жондош ва тилдош қабилаларнинг узвий иттифоқидан элат пайдо бўлган, элат яшаган худуд эл деб аталган. Масалан ўзбек халқ достонларида Чамбил эли ибораси кўп учрайди. Муайян худуд доирасида марказий бошқарувнинг пайдо бўлиши билан Ватан тушунчаси элат, яъни халқ ва давлат тушунчаларини узига камраб олган. Халкнинг тили, маданияти, иктисодий турмуши, рухий ва рухоний маърифий ва маънавий равнак топа бориши натижасида шу халкка мансуб кишилар орасида муштараклик шаклланади. Шундан келиб чиқиб айтсак, Ўзбекистон Республикаси ўзбек миллатининг ватанидир. Бу ўринда давлат ва она Ватан айни бир маънони ифодалайди, яъни Ўзбекистон Республикаси деганимизда Ватанимизни тушунамиз.
Ватан деганда Ўзбекистон Республикаси идрок этамиз. Ватан хисси – шу Ватаннинг эгаси бўлмиш халқни билишдан, унинг кадрига етишдан, нималарга қодир бўлганини тан олишдан, буюклигини эътироф этишдан бошланади. Ватан ва халк эгизак, муштарак тушунча бирисини хис этиш учун иккинчисини билмоқ керак. Ватан хисси – бу унинг эгаси бўлмиш халқни севмок, хурмат қилмоқ қадрига етмоқ ва эътироф этмоқ демакдир. Ватан бу халқнинг ўтмиши бугуни ва келажагидир. Бу унинг маданияти, маънавияти, маърифати, тили ва дини, феъл-атвори, ота-боболаридан қолган олтин меъроси томирларида гупурлаб турган аждоддан авлодга ўтиб келаётган покиза қони, тарихидаги мухим босқичлари, буюк давлат қуриш максадида олиб бораётган курашидир.
Ватан бешикдан, ўз ховлимиз, қишлоғимиздан, улкамиздан бошланиши, тарихий жойимиз она- ватанимиз, Ўзбекистон эканлигини тушуниб етмоқдамиз. Хадиси шарифда қайд қилинган «Ватанни севмоқ иймондандир», «ота ерим», «она юртим», «киндик қони тўкилган ер» каби тарихий тушунчалар хаётда ўз-ўрнини олиб, ахамиятини тикламоқда. Бироқ Ватаннинг хақиқий фарзанди бўлиш, учун уни севиш, қадрлашнинг, у билан фахрланишнинг ўзи кофия қилмайди. Ўзини Ватан фарзанди деб хисоблаган хар-бир инсон унинг моддий маънавий бойликларини асарб-авайлаши, уларнинг янада кўпайтириш, ривожланиши учун ватаннинг мудофа қудратини мустахкамлашга, унинг халқаро обру-эътиборини оширишга ўта масъулият билан ўзининг муносиб хиссасини қўшиб бориши зарур. Хозириги ўзбек ватанпарварлиги халқимиз тараққиётини олға силжитган ота-боболаримиз яратувчанлик ишининг бевосита давомидир. Ўзбек ватанпарварлиги унинг маърифатли фарзандлари тимсолида, қалбида сақланиб келган туйғудир. Ватанга мухаббат –ватанпарварликнинг асл кўринишидир. Ватанни юракдан хис қилмок ва севмок керак. Бунинг учун соғлом ақлли ва ўтюрак бўлмоқ лозим.
Ислом дини Ватанни севишга, эл-юртга холис хизмат қилишга ҳамда юрт ободлиги, халқ фаровонлиги йўлида ҳамжиҳат бўлишга даъват этади. Бу борада Қуръони каримда «…Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз!..» дейилади (Моида, 2). Эзгу ният йўлида ҳамкорлик қилиш ер юзида тинчликнинг барқарор бўлишида бош омилдир. Тинчлик Аллоҳ таолонинг улуғ неъмати бўлиб, уни сақлаш ҳар бир кишининг олий даражадаги бурчи, вазифаси бўлмоғи лозим. Зеро, Ислом дини тинчликни сақлаш, ҳимоя қилишни энг муҳим шиорига айлантиргани ҳам бежиз эмас. Аллоҳ таоло амр қилади: «Эй имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир» (Бақара, 208). Ислом динида Ватанга, эл-юртга садоқат тушунчаси кенг улуғланади. Бу муқаддас заминда ҳар бир инсон, айниқса, ёшларимиз азиз она Ватанимиз олдидаги фуқаролик бурчларини яхши англаб олмоқлари лозим. Ҳар биримиз хуқуқ ва эркинликларга эга бўлишимиз билан бирга, зиммамизда бурч ва мажбуриятлар борлигини ҳам асло унутмаслигимиз керак.
Ҳикматлардан бирида: “Ватанни севмоқ имондандир”, дейилган. Ҳақиқий ватанпарвар инсон Ватанини севибгина қолмай, балки унинг ривожи, ободлиги, шарафи, дахлсиз-хавфсизлиги учун тинимсиз курашади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Икки кўз борки, улар дўззах ўтида куймайди. Бири Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғлаган бўлса, иккинчиси Аллоҳнинг йўлида Ватанини қўриқлаб, туни билан мижжа қоқмай чиққан бўлса”, деганлар (Ибн Аббос ривояти). Дарҳақиқат, бундай улуғ имтиёзга эга бўлиш бежиз эмас. Чунки у она юртининг, халқининг ҳимоясини ният қилган.
Улуғлар айтадилар: “Кишининг вафодорлиги унинг Ватани учун қайғуришидан, ўз аҳлини соғинишидан ва ўз умрининг зое кетказган лаҳзаларига ўкиниб яшашидан билинади”. Инсоннинг Ватани ва халқига бўлган садоқати унинг тараққий топиб, ҳар томонлама мустаҳкам ва қудратли бўлиши ҳамда халқининг тинч-осуда ва фаровон ҳаёт кечиришига қай даражада ҳисса қўшиши билан ўлчанади. Инглиз шоири Ж.Байрон; «Кимки уз юртини севмаса, у хеч нимани сева олмайди» деган эди. Абдулла Авлоний « Биз туркистонлиликлар уз ватанимизни жонимиздан ортик суйдигимиз каби, араблар арабистонларини, кумлик иссигу чулларини, эскумулар шимол тарафларини, энг совук кор ва музлик ерларни бошка ерлардан зиёда суярлар Агар суймаслар эрди, хавоси яхши тириклик осон ерларига уз ватанларини ташлаб хижрат килурлар эди. Боболаримиз «Киши юртида султон булгунча, уз юртингда чупон бул»,- демишлар» Ватан бу киши фахрланиши мумкин булган энг кимматли нарсадир. Ватан бу инсоннинг киндик кони тукилган ер, гудаклигидан тетапоя килиб юришни бошлаганда унга пояндоз бўлган, бола бўлиб ўйнаб-кулиб юрганда унинг учун кенг дала, кексайганда эса панох бўлган, хаётий хотираларининг тирик гувохи, ота-боболарининг замини, фарзанду набираларининг хам уйи бўлган муборак бир макондир.
Кишида ватанга бўлган мухаббат чинакам маънода шаклланиши учун аввало динга мансублик туйғуси қарор топган бўлиши керак. Зеро, динимизнинг олийжаноб таълимотлари ватанни севишга, уни ардоқлашга, унга садоқат кўрсатишга чорлайди. Набий соллаллоху алайхи ва саллам ўз туғилиб ўсган шахарлари Маккадан мажбуран чиқиб, Мадинага хижратга юзланар эканлар, йўлда тўхтаб, ортларига ўгирилиб, қуйидаги сўзлар билан ватанлари билан видолашган эдилар: “Мен биламанки, сен барча шахарлар ичида Аллох учун энг суюклисидирсан. Агар сенинг ахлинг мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур килмаганида, хеч хам ўз ихтиёрим билан сени ташлаб кетмаган бўлардим!” Шундан сўнг ул зот (соллаллоху алайхи ва саллам) Мадинани иккинчи ватан тутдилар. Ул зотнинг ватанпарварликлари, тупроғида яшаётган маконга мансубликлари жуда кўп ўринда яққол кўзга ташланади. Ул зот соллаллоху алайхи ва саллам Мадина хаққига шундай дуо қилардилар: “Эй Аллох, Мадинани бизга худди Маккани махбуб қилганингдек, балки ундан-да қаттиқроқ махбуб қилгин!.. Эй Аллох, бу шахарни турли касалликлардан асраб, сихатли қилгин. Унинг соъини ва муддини баракали қил. Шунингдек, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам мусулмонларга ватан бўлган Мадинани хар қандай ички ва ташқи хавф-хатарлардан, турли қабилавий низо ва келишмовчиликлардан сақлаб, химоя қилиш учун бир қанча катта ишларни амалга оширдилар. Ахолининг маънавиятини оширдилар. Бунга мисол қилиб, биринчи ўринда мухожир ва ансорларни бир-бирларига дўст-биродар қилиб қўйганликларини эсга олишимиз мумкин. Бу иш билан ички низоларнинг олди олинди. Шунингдек, Набий алайхиссалом Мадинага келишлари билан кўп ўтмай у ердаги мусулмон бўлмаган қавмлар билан хам тинчлик алоқаларини ўрнатиб, ўртада сулх ва ахдномалар туздилар. Бу ватан тинчлигини ички томондан сақлаш учун қўйилган қадам эди. Азиз хамюртлар! Энг азиз, энг улуғ байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги барчангизга муборак бўлсин!

Хонқа туман бош имом-хатиби Х.Матяқубов

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *