ЭКСТРЕМИЗМ ҲАЛОКАТГА ЭЛТУВЧИ ЙЎЛ

Жумла оламни ва бизни яратган Аллох таъолога беадад ҳамду санолар Пайғамбаримиз Мухаммад саллаллоҳу алайҳи вассалламга дурудлар бўлсин.Мана юртимиз Мустақиллигининг чорак асрлигини нишонлаш арафасида турибди.Анашу қисқа фурсат ичида, минг йилларга татигулик ишлар амалга оширилди.
Барча соҳаларда бўлганидек диний соҳада ҳам мисли кўринмаган ютуклар қўлга киритилди, Истиклол сабаб энг муқаддас обидалар, масжид ва мадрасалар мўъмин мусулмонларга қайтариб берилди. Маънавий меъросимиз тикланди инсоний қадриятларимизни ташкил этган Ислом дини таълимотларидан элимиз яна бахраманд бўла бошлади. Юртбошимиз рахбарлигида улуғ аждодлар тарихини тадқиқ қилиш улар хоки ётган жойларини обод этиш энг асосий вазифалардан қилиб белгиланди. Бугунги кунда бу ишларни кўриб олам аҳли тасаннолар айтмоқда.Минг афсуслар бўлсинким бу ютукларни кўролмайдиган кучлар жазавага тушиб бўҳтон тошларини отмоқдалар.
Иймони, эътиқоди суст юртдошларимизни чалғитишга, пуч вадалар билан экстремизм тузоғига илинтиришга урунмоқдалар.
Асримиз бошига келиб турли ҳил вайронкор ва тажовузкор кучларнинг ўз ғоя ва мақсадларини амалга ошириш учун Ислом динини ниқоб қилиб олиши авж олди. Ғаразли мақсад ва ғояларни диний манбалар асосида ва динга боғлиқ холда тарғиб қилиш кучайди. Бугунги кунда Ваҳҳобийлик, “Хизбут–тахрир алисломий” ва “Акромийлар” ана шундай йўл тутмоқдалар.
Бу экстремистик ташкилотлар ўз олдиларига сиёсий мақсад қўйганлар ва шуниси билан улар констиутциявий тузумга ва миллий ҳавфсизлигимизга таҳдид солмоқдалар. Улар аввало ўз харакатларини жамиятни Исломлаштириш , Исломий жамиятни ташкил этиш ва ниҳоят Хокимятни қўлга киритишдан бошлаш кераклигини назарда тутиб олиб борадилар бунда улар икки асосий методга асосланадилар, тарғибот-ташвиқот ва жиход. Экстремистларнинг барчаси Жиход Исломнинг кучи ва мавқеини тиклашнинг ягона йўли деб биладилар. Жиходни ташқи душман билан кураш деб уқтирадилар. Ички жиход “Жиход ан-нафс” иккинчи даражали вазифа деб биладилар, зеро Пайғамбаримиз С.А.В тамонидан жиҳоднинг нафсига қарши кураш эканлиги талқин этилганини қайд этмайдилар. Ҳолбуки қуръонда ва хадисларда жиход айнан ўз нафсига ва шайтоний ҳирсларга қарши кураш деб кўрсатилган.
Бир киши Пайғанбаримиз С.А.В ёнларига келиб сўради “Ё Расулуллоҳ мен жиҳод қилмоқчиман деди, шунда Пайғанбаримиз С.А.В Сен нафсингга қарши жиҳод қилгин, анашу сен учун жиҳод” дедилар. Бошқа бир хадиси шарифда, “Яна бир киши сўради Ё Расулуллоҳ Мен жиҳод килмоқчиман шунда пайғамбаримиз ота онанг ҳаётми дедилар, у киши ҳаёт дедилар ота онангга яхшилик қилишга жиҳод қилгин деб насихат қилдилар”. Ислом дини яхшиликка етаклайдиган ва ёмонликдан қайтарадиган, покиза диндир. Динда зўрлаш, мусулмонни қонини тўкиш ва уни ўлдириш катта гуноҳ хисобланади.Аллох таъоло қуръони каримида “Мўъмин мўъмин билан ака укадир деб мархамат қилган” демак мусулмонни ўлдириш ва қонини тўкиш хақиқий иймонли кишига хос бўлмайди. Хар биримиз бу дунёни ўткинчи эканини билиб бир бирларимизга яхши муносабатда бўлсак ва бир бирларимизни хурмат қиладиган бўлсак ва яшаб турган юртимизга мухаббат қўйиб шу мустақил юртга чин дилдан хизмат қиладиган бўлсак, бу дунёмиз хам охиратимиз обод бўлишини ўзимиз яратамиз.
Аллох таъоло мустақиллигимизни абадий бўлишлигини насиб айласин ва анашу тинч осойишта юртимизга ғаразли мақсадда раҳна соладиган ёвуз кучлардан хар биримизни ва фарзандларимизни хам ёмон иллатлардан ўзи асрасин.

М.Қозоқов
Янгиариқ тумани “Шайх Мухтор вали” масжиди имом-ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *