ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМНИНГ КЕЛАЖАККА ТАХДИДИ

      Бугун дунёда кўплаб бузғунчи оқимлар муқаддас Ислом динини ниқоб қилиб бегунох инсонларни қонини тўкмоқдалар.

Хозир дунёда 500 га яқин экстремистик фундаменталистик ва террорчи ташкилотлар мавжуд бўлса уларнинг тахминан 80% ислом динини никоби остида фаолият юритади. Бу окимларни бир сўз билан «Динбузарлар» деб аташ мумкин.

Улар ўзларига турли номларни кўйиб диний шиорларни байрок килиб оладилару, лекин қилаётган ишлари динимизга зиддир. Диний экстремизм жамият учун анъанавий бўлган диний кадриятлар ва акидавий ахкомларни рад этиш ва уларга зид бўлган ғояларни алдов ва зўрлик билан тарғиб қилишдир. Марказий осиёда диний экстремистлар минтака халклари учун анъанавий бўлган Ханафий мазхаби ва Мотуридия акидасини рад этиб мусулмонларга сиёсийлаштирилган ғояларни сингдиришга уринмоқдалар. Асосий мақсади мусулмон дунёсини бирлаштирувчи ягона халифалик давлатини қуриш бўлган «Хизбут-тахрир» ташкилоти жиходни тарғиб килиш баробарида террорчи гурухлар учун «Зомбилаштирилган» жангарилар етказиб бермокда, сўнги йилларда «Салафи солихларга эргашиш» шиорини никоб килиб олган «Салафийлик» окимидагилар куръон оятларини сўзма-суз талқин қилиб оятларни мажозий маъноларини рад этадилар.

Муҳаммад(с.а.в.) мавлудларини нишонлашга карши, ўзларига эргашмаган мусулмонларни кофирликда айблайдилар. «Жиходчилар» ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чикариш, амалдаги дунёвий конституцион тузумни ағдариб, ислом амирлиги шаклидаги давлат куриш учун террор ва қўпорувчиликни авж олдирадилар. “Нурчилик ислом дини асосларини бузаётган диний-фундаменталистик ташкилот. Уларнинг шиори «Максадга эришиш йўлида хар кандай ёлгон ва хийла ишлатиш мумкин то кудратли бўлмагунча, маънавий жиход оркали харакат килиш лозим»- деган фикри; уларнинг ўз ниятларига етишиш йулида хеч нарсадан кайтмасликларини кўрсатади.

Бошка бузғунчи окимларнинг максади хам, фаолияти хам динимиз курсатмаларига зид эканини хаёт тасдикламокда. Бузғунчи окимлар дунё халкига факат ёмонлик, вайроналик ва мотам келтирмокда. Улар айни кунда чет мамлакатларда ишлаётган ватандошларимиз орасига кириб Узбекистондаги мавжуд янгиланишлар, ислохотлар билан боғлик табиий муаммоларни бўрттириб кўрсатган ҳолда, уларнинг ечими ўзларининг қўлида эканини даъво килмокдалар. Аслида эса улар кирган худудлар жангохларга айлангани барчага аён. «Ислом диёри» деб ном олган худудларга назар солсак 2009-йил Покистонда 12600 киши, Афгонистонда 2000киши, Ирокда 4500 киши террорчилик қурбони бўлган. Араб дунёсида бўлаётган воқеалар натижасида Ливияда ўн минглаб, Сурияда юз мингдан ортиқ киши халок бўлди.

Ислом сўзининг луғавий маъноларидан бири «Тинчлик»дир, у одамларни хеч качон бузғунчиликка, қотилликка ундамаган, ундамайди хам. Куръони каримда бегунох кишиларни жонига касд килиш кораланиб, жумладан, бундай мархамат килинади: «Кимда-ким касддан бир мўъминни ўлдирса унинг жазоси жаханнамда абадий колишдир. Яна унга Аллох ғазаб килгай, лаънатлагай ва унга улкан азобни тайёрлаб қўйгай.» (Нисо сураси 93-оят.) Чунки хар бир инсон ер юзида тинчлик, осойишталик ва адолат баркарор бўлиши учун Аллох Таъоло олдида масъулдирлар.

Н.Яқубов

Хива тумани Гулланбоғ масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *