ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМНИНГ КЕЛАЖАККА ТАХДИДИ

  Бугун дунёда кўплаб бузғунчи оқимлар муқаддас Ислом динини ниқоб қилиб бегунох инсонларни қонини тўкмоқдалар. Хозир дунёда 500 га яқин экстремистик фундаменталистик ва террорчи ташкилотлар мавжуд бўлса, уларнинг тахминан 80% ислом динини ниқоби остида фаолият юритади. Бу оқимларни бир сўз билан «Динбузарлар» деб аташ мумкин.

Улар ўзларига турли номларни қўйиб диний шиорларни байроқ қилиб оладилару, лекин қилаётган ишлари динимизга зиддир. Диний экстремизм жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидавий ахкомларни рад этиш ва уларга зид бўлган ғояларни алдов ва зўрлик билан тарғиб қилишдир. Марказий осиёда диний экстремистлар минтақа халқлари учун анъанавий бўлган Ханафий мазхаби ва Мотуридия ақидасини рад этиб, мусулмонларга сиёсийлаштирилган ғояларни сингдиришга уринмоқдалар.

Асосий мақсади мусулмон дунёсини бирлаштирувчи ягона халифалик давлатини қуриш бўлган «Хизбут-тахрир» ташкилоти жиходни тарғиб қилиш баробарида террорчи гурухлар учун «Зомбилаштирилган» жангарилар етказиб бермоқда, сўнги йилларда «Салафи солихларга эргашиш» шиорини ниқоб қилиб олган «Салафийлик» оқимидагилар қуръон оятларини сўзма-сўз талқин қилиб оятларни мажозий маъноларини рад этадилар. Мухаммад(с.а.в.) мавлудларини нишонлашга карши, ўзларига эргашмаган мусулмонларни кофирликда айблайдилар. «Жиходчилар» ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чикариш, амалдаги дунёвий конституцион тузумни ағдариб, ислом амирлиги шаклидаги давлат куриш учун террор ва қўпорувчиликни авж олдирадилар. «Нурчилик» ислом дини асосларини бузаётган диний-фундаменталистик ташкилот.

Уларнинг шиори «Максадга эришиш йўлида хар кандай ёлгон ва хийла ишлатиш мумкин то кудратли бўлмагунча, маънавий жиход оркали харакат килиш лозим»- деган фикри; уларнинг ўз ниятларига етишиш йулида хеч нарсадан кайтмасликларини кўрсатади. Бошка бузғунчи окимларнинг максади хам, фаолияти хам динимиз курсатмаларига зид эканини хаёт тасдикламокда. Бузғунчи окимлар дунё халкига факат ёмонлик, вайроналик ва мотам келтирмокда. Улар айни кунда чет мамлакатларда ишлаётган ватандошларимиз орасига кириб Узбекистондаги мавжуд янгиланишлар, ислохотлар билан боғлик табиий муаммоларни бўрттириб кўрсатган ҳолда, уларнинг ечими ўзларининг қўлида эканини даъво килмокдалар. Аслида эса улар кирган худудлар жангохларга айлангани барчага аён.

«Ислом диёри» деб ном олган худудларга назар солсак 2009-йил Покистонда 12600 киши, Афгонистонда 2000киши, Ирокда 4500 киши террорчилик курбони булган. Араб дунёсида бўлаётган воқеалар натижасида Ливияда ўн минглаб, Сурияда юз мингдан ортик киши халок бўлди. Ислом сўзининг луғавий маъноларидан бири «Тинчлик»дир, у одамларни хеч качон бузғунчиликка, қотилликка ундамаган, ундамайди хам.

Қуръони каримда бегунох кишиларни жонига касд килиш кораланиб, жумладан, бундай мархамат килинади: «Кимда-ким касддан бир мўъминни ўлдирса унинг жазоси жаханнамда абадий колишдир. Яна унга Аллох ғазаб килгай, лаънатлагай ва унга улкан азобни тайёрлаб қўйгай.» (Нисо сураси 93-оят.) Чунки хар бир инсон ер юзида тинчлик, осойишталик ва адолат барқарор бўлиши учун Аллох Таъоло олдида масъулдирлар.

Н.Яқубов

 Хива тумани Гулланбоғ масжиди имом-хатиби  

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *