ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ВАКИЛИ Х.АБДУЛЛАЕВ БОШЧИЛИГИДА ШАХАР ВА ТУМАН БОШ ИМОМ-ХАТИБЛАРГА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги биносида шахар ва туман бош имом-хатиблари билан йиғилиш ўтказилди. 

 

Йиғилишда ЎМИ  Хоразм вилояти вакили Абдуллаев Хайрулло Хожи хозирда юртимизда биз мўмин-мусулмонларга яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланишимиз лозимлигини тушунтириб, бундай дорул омон кунларга етказганига шукрона келтиришлигимиз лозимлигини таъкидлади.

 

 

Шундан сўнг, вилоят бош имом-хатиби, шахар ва туман бош имом-хатибларига воҳамизда фаолият юритаётган масжидларда иш фаолиятини такомиллаштириш чора тадбирларини ва истиқболда қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан топшириқ, кўрсатмалар ва тавсиялар берди.

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *