НОРАСМИЙ МИГРАЦИЯНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

 Ўзга мамлакатларда ишлаб, валюта олиб келиб, ўзларининг моддий холатларини  яхшилаб, уй қуриб, машина миниб юрганлар бор. Аммо, йиллар давомида бундай иш билан шуғулланаётганлар масаласининг факатгина бир томонини, яъни моддий томонини хисобга олишмоқда, холос. Масаланинг  маънавий – тарбиявий  томонларига эътибор  қаратишмаяпти. Бу  эса  уларнинг оиласида  салбий холатларнинг юзага келишига сабаб бўлаётир.

Йилнинг аксар  кисмида бошқа мамлакатда  ишлаб бўлиб,  фақат  қишнинг совуқ кунларидагина уйига қайтиб келаётганлар, оилада фарзанд тарбиясидек оғир масъулиятини   кандай бажара олсин? Шу зайлда йиллар ўтиб, фарзанлари балоғат ёшига етиб қолмоқда. Ота эса кўпроқ вақтини ташқарида ўтказаётгани сабабли фарзандига етарлича тарбия бера олмаяпти. Айниқса,  балоғат ёшигача берилмаган тарбиянинг ўрнини  хеч нарса билан тўлдириб бўлмайди. Балогат ёшида фарзанд ота-она панд-насихатини қабул килмаслиги, ўз билганидан қолмаслиги хаммага маълум. Натижада ёшлар тўқликка шухлик қилиб, турли ноъмақбул йўлларга кириб колишмокда. Айниқса, турли кўнгилочар кафелар, интернет клубларга кириб, «Оммавий маданият» таъсирига тушиб колишаяпти. Бунинг натижасида ахлоқсизлик ботғогига ботиб, ёш умрларини захарлашмокда. Эркак киши оиласини олти ойдан ортик нафақасиз ташлаб кетиши мумкин эмас.

Айримларнинг оиласидаги назоратсизликдан бир-бирларига ишонч йўқолиши натижасида ажримлар сони ошиб бораяпти. Баъзилар эса ишлаётган жойларида оддий шароитларнинг йўқлиги сабаб оғир касалликларга дучор бўлиб, ногирон бўлиб қайтишмоқда. Норасмий равишда ташқи мамлакатларда ишлаётганларнинг мехнат шароити кафолатланмаганлиги, ишлаётганларнинг хаёти хавфсизлиги таъминланмаган- лиги туфайли, айрим ёшларимизнинг хаёти салбий томонга ўзгариб кетяпти. Агар улар расмий равишда ўрнатилган тартиб асосида чет элга кетишганида, бундай холатга тушмаган бўлишарди. Аллох таоло: “Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни халокатга ташламанг! Барча ишларни чиройли қилинг. Албатта, Аллох чиройли иш қилувчиларни севади».(Бакара сураси,195- оят) деб мархамат килган.

Бундан ташқари, Пайғамбаримиз (с.а.в) тавсиялари бўйича хам, мусулмон одам икки ишдан бирини яъни доимо осонини, қулайини ва хавфсизини танлаши керак. Мудом хорижда ишлаш мақсад қилинган экан, унда давлатнинг тегишли идоралари орқали кетса, одам савдоси каби хозирда урчиб кетган турли хил алдов ва найрангларнинг қурбони бўлишдан сакланган бўларди.

 

О.Рўзметов

Боғот тумани “Толли бобо” масжиди имом-хатиби

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *