ХИВА ШАҲРИДА МАСЖИДЛАР БОР!

Хоразм вилоятида 97 та масжид  расмий фаолият юритмоқда. Шундан 2015 йилдан буён 10 та масжид биноси замонавий лойиҳалар асосида янгидан барпо қилинди. Хозирги кунда барча масжидларда намозҳонларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари учун барча шароитлар мухайё қилинган. Жумладан: кенг ва шинам ҳонақоҳлар, гиламлар билан тўшалган. Намозҳонлар учун янгидан чоп қилинган диний маърифий адабиётлар билан бойитилган. Масжид имоми қироатини бир текисда намозҳонларга етказиш учун, замонавий аккустика системалари ҳамда замонавий иситиш ва совутиш системалари билан жихозланган. Намозҳонларнинг таҳорат олишлари учун янги лойиха асосида таҳоратхоналар фаолият юритмоқда. Таҳоратхоналар бир вақтнинг ўзида бир неча ўнлаб фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган ва санузеллар билан жихозланган. Ҳар куни таҳоратхоналар шахсий гигиена воситалари билан мунтазам таъминланмоқда.

Оёқ ва қўл учун сочиқлар ҳамда салфеткалар ҳар куни янгиланади. Таҳоратхона ва ҳонақоҳларда  тозалик ва озодалик яхши йўлга қўйилган бўлиб, ҳар куни махсус воситалар билан ишлов берилади. Ибодат қилиш учун келган намозҳонлар яратилган бундай шароитлар учун миннатдорчилик билдириб, дуою-хайрлар қилишмоқда.

Бу жумлаларни биз бекорга келтирмадик. Аввалроқ Telegram ижтимоий тармоғининг SizdanTelegram каналига 2019 йил 26 ноябр куни “ХОРАЗМ-“Хива аҳолиси ва хорижлик меҳмонлар масжид қидириб сарсон бўлмоқда” номли сарлавҳа берилган эди. Ушбу гаплар асоссиз эканлигини ҳамда исботсиз сўзлар эканлигига аниқлик киритиш мақсадида маълумот тарзида беришга қарор қилдик.

Хозирда Хива шахар ва туман хисобида жами ўнта масжид фаолият юритиб келмоқда. Кейин Хиванинг ўзи шахар ва туманга ажратилганидан кейин Хива шахрида учта ва Хива туманида еттита жами ўнта масжид фаолият юритмоқда. Хива шахрида расмий фаолият юритаётган учта масжид бўлиб, булар Ичанқалъадан карвонсарой орқали чиқиш йўлида жойлашган “Сайидниёз шоликор” мажсиди ҳисобланади. У 1835 йилда қурилган. Ушбу масжид маданий меърос объекти ҳисобланиб умумий ҳисобда 800 нафар намозҳонни сиғдира олади. Кунлик ибодатларда 200 нафар намозҳон ўз ибодатларини адо қилишади. Шундай бўлса ҳам кейинги вақтларда намозҳонларнинг сони ортиб бораётганлиги, шахар марказидаги “Сайидниёз шоликор” масжиди тарихий ва меъморий ёдгорлик эканлигини инобатга олиб, уни кенгайтириш ва реконструкция қилиш имконияти мавжуд эмаслиги сабабидан Хива шахрининг эътиборга молик марказий кўчаларидан бирида шахарнинг кўркига кўрк қўшадиган замонавий лойихалар асосида кенг ва барча қулайликларга эга масжиднинг янги биносини қуриш режалаштирилмоқда.  Шунингдек ҳозирда масжиднинг замонавий таҳоратхонаси ҳам мавжуд.

Кейинги масжид шахарнинг ахоли зич жойлашган Гулистон махалласида жойлашган “Қосмаобод” масжидидир. Ушбу масжид  1997 йилда қурилган бўлиб, масжид биноси қадимий ва замонавий меъморий услубларни ўзида мужассам этган муҳташам бино бўлиб, ибодатга келган фуқароларнинг баҳри дили очилади. Ушбу масжиднинг хонақоҳи ва таҳоратхоналарида хам ибодат қилувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Шунингдек  шахардаги Гандимиён қишлоғида жойлашган “Абдуқодир бобо” масжиди ҳам фаолият юритаётган бўлиб, масжид 1997 йилда қурилган. Ушбу масжидда намозҳонлар кунлик ибодатларини ва жума ҳамда икки ҳайит намозларини ўқиб адо қилишмоқда.

Сайидниёз шоликор масжидини янгидан қуришда шахар ахолиси ва ёшу қариялар мазкур хайрли ишга ўз хиссасини қўшишга тайёр эканликларини билдириб, юртимизда бунданда кўп ва чиройли масжидлар фаолият юритишларини сўраб дуолар қилмоқдалар.

 ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

матбуот хизмати

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *