МАСЖИДЛАРДА ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР ЎРГАНИЛДИ

Юртимизда ҳамма соҳада ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Юртимизнинг қайси бир жабҳасига назар солманг ҳамма жойда қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларига гувоҳ бўламиз. Бугунги кунда диний соҳада ҳам мана шу ободонлаштириш ва таъмирлаш  ишлари амалга оширилиб, намозхонларга эмин-эркин ибодатларини адо қилишлари учун масжид ва таҳоратхоналарда барча имкониятлар яратилган.

Ушбу хайрли ишларнинг самарадорлигини ошириш ва намозхонларга яратилган шароитлар билан тинишиш мақсадида Жорий йилнинг 29 ноябрь куни ЎМИ Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев Урганч туманидаги “Муъоз ибн Жабал”, “Шоликор”, “Жон Хорош бобо”,  “Ғоиб ота” ва яна бир қанча масжидларга ташриф буюрди. Ташриф давомида масжидларнинг қиш мавсумига тайёргарлиги ҳамда ибодат қилиш учун келган фуқароларга яратилган шароитлар кўздан кечирилди.

Шунингдек, масжидларни озода ва покиза ҳолатда сақлаш лозимлигини таъкидлаб, қиш мавсумида эътиборсизлик оқибатида келиб чиқадиган ҳар хил талофатларнинг олдини олиш ва бунга жиддий эътибор бериш кераклиги бўйича кўрсатмалар берди.

Шу куни тумандаги Шоликор ва Шерматлар маҳаллалаларида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси остида тушунтириш ишлари олиб борилди. Унда “миссионерлик ва прозелитизм – маънавий хавфсизлигимизга таҳдид” мавзуси кенг ёритилиб, айниқса Республикадан ташқарига меҳнат ва бошқа сабабларга кўра чиқиб келаётган фуқаролар ёт оқимлар таъсиридан огоҳ бўлишлари лозимлиги таъкидлади.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *