АНИҚ БИЛМАГАН НАРСАЛАРГА ЭРГАШМАНГ

Бугунги кунда мехнат қилиб пул топиш учун хорижга чиқиб кетаётганлардан иродаси бўш, диний ва дунёвий билими саёз, тор дунёқарашга эга фуқароларимизни одам савдоси жиноятидан жабрланиши ва диний экстремистик гурухларга қўшилиб қолиш ҳолатлари учрамоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2000 йилда қабул қилинган “Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўгрисида” ги Конвенциясини тўлдирувчи “Одам савдосининг, айниқса, аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш ва унга чек қўйиш, ҳамда унинг учун жазолаш тўгрисида” ги Баённомасида “Одам савдоси» тушунчасининг расмий изоҳи берилган. Мазкур Баённомага биноан, “Одам савдоси» эксплуатация қилиш мақсадида одамларни куч ишлатиш ёки бошқа мажбурий чораларни кўллаб, ёҳуд ўгирлаб, фирибгарлик йўли билан, шунингдек, алдаш, давлат ваколатларини, мавкеини суистеъмол қилган ҳолда бир шахснинг назоратидаги бошқа бир шахсни сотиб олиш йўли билан уларни ёллаш, мажбурий меҳнатлар ёки хизматлар, қуллик ёки қулдорликка ўхшаш офатлар. тобелик ҳолати. инсон аъзоларининг сугуриб олинишидан иборатдир.

Одам савдосининг глобал бизнес турига айланишида халқаро жиноий гуруҳпарнинг ушбу фаолиятини даромад манбаига айлантириб олгани бирламчи амал ҳисобланади. Шуни ҳам унутмаслик керакки, бу фаолият жиноий даромад манбаи сифатида ҳозирги гиёҳвандлик моддалари ва ноқонуний қурол-яроғ савдосидан кейинги ўринда туради.

Шу ўринда кўпчиликнинг атрофдаги воқеаларга бепарволиги ёки одам савдосиниНг кўринишлари билан боглиқ маълумотларга эга эмаслигини муаммонинг асл сабаларидан бири сифатида кўрсатиш мумкин. Ёшларнинг оддийгина алдовларга учиб, мўмай даромад ҳақидаги пуч ваъдаларга ишониб, ҳорижда иш топаман деб, ҳаётини хавф остига қўяётгани ачинарли ҳол. Аллоҳ таоло бу ҳакда Қуръони каримда: “Узинг аниқ билмаган нарсаларинга эргашма”, деб марҳамат қилади.

Одам савдоси жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражаси юқори, чунки у инсон соғлиги, ҳаёти ва бошқа ҳуқуқларига тажовуз этади, ёшлар маънавияти. ахлоқини бузади.

Юртимизда жуда кўплаб иш ўринлари яратилмоқда. Ҳар кимнинг эртанги куни, такдири ўз қўлида. Хушёр ва огоҳ бўлайлик, пуч ваъдаларга ишонманг.

Шу ўринда донишманд адиб Юсуф Хос Хожибнинг ушбу пурмаъно сўзларини айтишни лозим деб билдик. “Ўз юртингда халқ ичида хизматда бўл. ҳушёр бўл, ўсал бўлма, сезгир

бўл”!

Шоназар Қўчқаров

Ҳазорасп туман “Олти Аълам бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *