Экстремистик оқимлардан сақланайлик

         Бугун биз масофалар қискараётган муносабатлар яқинлашаётган, маданиятлар муштараклашаётган, замон тили билан айтганда хамма нарса «Глабаллашаётган» бир даврда  яшаб турибмиз. Шундай бир жамият тараккий топаётган фуқаролар ўз хуқуқ ва эркинликларини билиб тинч ва осойишта яшаб бораётган бир вақтда, бундай имкониятларимизни ва ахиллигимизни кўра олмайдиган буни бузиш учун ҳар қандай ёвузликка, тубанликка, боришгача қўл урадиган манфур кимсалар ҳам борлиги ҳеч кимга сир эмас. Ана шундай ёвуз мақсадларни юртни тинчлигини фуқаролар аҳиллигини бузишни ўз олдига мақсад қилиб кўйган тоифалар булар экстремистик  ва террористик оқимлардир. Бу гуруҳдаги оқимлар ўз манфаатлари йўлида ҳеч нарсадан қайтишмайди. Диний экстремизм нима ўзи: «Жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва аҳкомларни рад этиш ва уларга зид бўлган ғояларни алдов ва зўрлик билан тарғиб қилишдир» Терроризм дегани  эса «Муаййан гурух манфаатлари йўлида зўравонлик (суиқасд, портлатиш, гаровга олиш, беқарорлик келтириб чиқариш, аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва кўркув уйғотишни   англатади.

         Демак ўз – ўзидан кўриниб турибдики бундай оқимларнинг мақсади шу жамиятдаги диний қадриятларни ва аҳкомларни рад этиб, уларга қарши ғояларни фарзандларимизга алдав йўллари билан сингдириб, уларни зўрлаб бўлса ҳам ўз юртига хоинлик қилишга, ота-онасига оқ бўлишга, тинч аҳолини тинчлигини бузишга, жамиятимизда беқарорлик келтириб чиқаришга, жамиятда етимлар сонини кўпайишига, аёлларни бева қолишига ва буларнинг оқибатида келажагимиз бўлган ёшларимизни тарбиясига салбий таъсир ўтказиб ҳалқимизни тинчлигига раҳна солишдир. Хозирги кунда ҳар бир ота – ўз фарзандларини келажакда соғлом фикрли, бунёдкор ғоялар соҳиби қилиб, киндик қони тўкилган ўз ватанига садоқатли фарзанд қилиб тарбия қилиши учун, аввало тарбия берувчи бўлган, уйда ота-она, боғчада тарбиячи, мактаб ва олийгоҳларда устоз ва мураббийлар ўзлари хақиқий ислом ақидаларини яхши тушиниши, ақида, дин, шариат ўзи аслида нима эканини яхши билишлари шарт. Шундагина бизнинг ва шу жаннатмакон диёримизнинг келажаги бўлган ёшларимизни хар кандай оқимлардан экстремистик гурухлардан химоя қила оламиз.

          Биз алҳамдулиллаҳ мусулмаонмиз бизнинг ота-боболаримиз ватан учун, эл-юрт учун керак бўлса жонларини ва умрларини аяшмаган. Тинчликни бузиш, инсонни ноҳақ қонини тўкиш, бу мусулмонлик белгиси эмас, аксинча бу катта гуноҳ. Бундай ўз мақсадлари йўлида хеч нарсадан топ тортмайдиган кимсалар, ўзларига исломни ниқоб қилиб олиб одамларга зулм етказаётганликларини наҳот англаб етишмаган бўлишса ахир, Пайгамбаримиз (С.А.В) ҳадисларидан бирида шундай дейилади «Мусулмон киши ўзгалар унинг қўлидан ва на тилидан озор етмаган кишидир» деб марҳамат қилганлар. Шундай экан бирон бир инсон иккинчи бир инсонга озор бериб кўнглини ранжитиши асло мумкин эмас. Биз юқоридаги ҳолатларни бошимизга тушмаслиги учун ўзимиз кўрган ва эшитган нотўғри сўз ва ҳаракатларга бепарво бўлмаслигимиз керак.

Шунинг учун  айни пайтда тинч осуда хаётимизни издан чиқаришга уринаётган ёвуз ниятли кучларни ниятларини пучга чикариш учун ҳаракат қилмоғимиз зарурдир. Илоҳим юртимизни тинч, ҳаётимизни фаровон қилсин, бир-биримизга меҳр- оқибатли бўлишимизни Аллоҳ ҳаммамизга насиб  қилсин.

Ҳазорасп тумани “Шохпир”

масжиди имом-ноиби

Ў.Жуманазаров

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.