ШУКУР ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ

 Динимиз биз мўминларга неъматларга шукур қилишни ўргатади. Роббил оламин бўлган Аллоҳ таъоло ўз каломида  биз бандаларига буйуриб шундай деди: «Эй, имон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!» Бақара сураси 172 — оят.

Агар бу оятга этибор берадиган бўлсак шукур қилишни Аллоҳ таъоло ибодат дея марҳамат қилмоқда. Демак Аллоҳ таъолога берган неъматлари учун шукур қилиш ибодат экан, ибодат учун эса ажу савоб берилади.

Бизни йўқдан бор қилган зот бизни яратиб ўз ҳолимизга ташлаб қўймади балки бизни ўз неъматига кўмиб қўйди. Бунинг эвазига биздан итоат ва ибодатни талаб қилмоқда халос.

Имом Ғаззолийдан нима учун илм ўрганмоқдасиз деб сўралганида:Ақлий ва нақлий далилларга кўра бизни бир яратгувчимиз Аллоҳ таъоло боржир. У бизга неъматларини тўхтовсиз тушуриб турибди. Бизга шунча неъматларни берган зотга қандай шукур қилсаму зотга манзур бўлар экан деган мақсадда илм ўрганмоқдаман дея жавоб берибдилар.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Иброҳим сураси 34-оятида: “Албатта биз шукур қилгувчиларни мукофотлаймиз” ва “Агар сизлар шукур этсаларингиз ва иймон келтирсаларингиз, Аллоҳ сизларни ҳаргиз азобламас” (Нисосураси 146-оят), дея марҳамат қилади.

   Фузайл розияллоҳу анҳу: “Сизлар неъматлар учун доимо шукур айтмоғингиз вожибдир. Қавмдан келган бир неъматнинг яна қайтиб келиши жуда мушкулдир”, деганлар. Биз шукур қилишимиз учун “Алҳамдулиллаҳ” дейишимизнинг ўзи кифоя қилмайди. Шукур ҳам қалб билан, ҳам тил билан, ҳам бошқа аъзолар билан бўлади. Қалб билан шукур қилиш яхшиликларни қасд этиш ва уларни барчага бўлишини исташ, тил билан бўладиган шукур Аллоҳ таолога ҳамд айтиб, шукрона изҳор этишдир. Аъзолар билан бўладиган шукур эса уларни ибодат йўлида ишлатиш ҳамда улар билан гуноҳ қилишдан сақланишдир. Бизга шукур қилишда энг катта ўрнак бўладиган зот бу– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдир. Зеро, бу зот аввалги ва кейинги гуноҳлари кечирилиб юборилган пайғамбар бўлишларига қарамай, кечаси билан намозда қоим бўлган, шу сабабли оёқлари шишиб кетган, шунчалик йиғлаганларидан кўз ёшлари кўкракларигача оққан ва Оиша розияллоҳу анҳо: “Нега йиғлаяпсиз, ё Расулуллоҳ?”– деганларида, “Шукр қилувчилардан бўлмайми, эй Оиша?”– деб жавоб қайтарган зотдирлар. 

Ҳикматли зотлардан бири дедилар: “Ким тўрт нарсани қилса, тўрт нарсадан ман қилинмайди: ким шукр қилса, зиёда бўлишдан тўсилмайди, ким тавба қилса, қабул бўлишдан тўсилмайди, ким истихора намозини ўқиса, танлашдан тўсилмайди, ким машварат яъни маслаҳат қилса, савобдан тўсилмайди”. Усмон (розияллоҳу анҳу) бир қавмни жазолаш учун чақирдилар. Усмон (розияллоҳу анҳу) келмасдан олдин улар тарқаб кетдилар. Шунда қўлларида бирорта мусулмонни айбини очиш содир бўлмагани учун Аллоҳга шукр қилиб, бир қулни озод қилдилар.

Юқорида келтирилган маълумотлардан ҳуоса қиладиган бўлсак яратганнинг бизга берган неъматларига шукур қилишимизга буйурганлиги,шукур қилиш бандага неъматнинг зиёда қилинишига сабаб бўлиши,шукур қиилгувчи банда ибободат қилаётган бўлиб бунинг учун ажру савоб олиши ва ношукурлик ва нематни зоеъ қилиш қаттиқ азобга сабаб бўлишини тушиниб олсак бўлади.

Аллоҳнинг неъматлари беҳисобдир, мўмин киши бу неъмтларга шукур қилиб ўз ўрнига ишлатса ажр олади куфрона неъмат қилса неъматдан маҳрум бўлади хасратда қолади. Шунинг учун азизлар келинг Аллоҳнинг бизга берган неъматларига шукур қилайлик, бесабрлик, ношукурлик қилмайлик зеро Аллоҳ таъоло шукур қилсангизлар зиёда қиламан деган.

Боғот тумани бош

имомхатиби

Р.Эрназаров

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *