МИССИОНЕРЛИК ВА ПРОЗЕЛИТИЗМ

Миссионерлик ҳақида гап кетар экан,ушбу тушунчанинг луғавий ва истилоҳий маъноларини тушуниб олиш муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида қайд этиш лозим.

Ушбу сўз лотин тилидаги “missio “  феълидан олинган бўлиб “юбориш”,  “вазифа топшириш”, миссионерлар эса “вазифани бажарувчи” деган маъноларни англатади. Жумладан , ҳар йили қайта нашр этиладиган  “ world Book” ( жаҳон китоби  ) энсиқлопедиясида “Миссионерлар бирор диний гуруҳ томонидан бошқаларни ўз динига тарғиб қилиш ва киритиш учун юборилган инсон ”, -деган фикр қайд этилган. 2005 йилда Москвада нашр этилган “Кирил ва Мефодийнинг катта энциклопедияси” да эса “Миссионерлик бирор диний бирлашма вакилларининг ўз эътиқодини бошқа дин вакиллари орасида ёйиш ҳаракати ”, -деган таъриф келтирилган. Демак, миссионерлик — бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишни англатади. Миссионерлик билан бир қаторда прозелетизм ҳақида ва унинг моҳияти нима эканлигини билиб олишимиз ҳам зарур бўлади.

Прозелитизм — тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга қаратилган ҳаракатларни англатади. У ўз моҳиятига кўра миссионерликнинг таркибий қисми ҳисобланади. Прозелитизм келтириб чиқараётган салбий оқибатларни айрим ҳаётий мисолларда ҳам кўриш мумкин. Хусусан, бизга қўшни бўлган айрим давлатларда христиан динини қабул қилган кишилар вафот этганда жасадни қабристонга қўйиш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқмоқда. Майитнинг мусулмон ота-оналари ўз фарзандларини христиан мазорига дафн этишни хоҳламаганлари, мусулмонлар эса христиан дини вакили жасадини ўз мусулмон биродарлари ётган жойга қўйишни истамаганликлари натижасида келишмовчиликлар юзага келмоқда.

Шунингдек , христиан динини қабул қилган киши ўз ўғлини хатна қилдиришни истамагани туфайли ота-бола ўртасида жанжаллар келиб чиққани ҳам маълум.

Юқоридаги каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.  Аммо, шуларнинг ўзи ҳам миссионерликнинг таркибий қисми бўлган прозелитизм ҳаракатлари бошқа динни қабул қилган туб миллат вакиллари оилаларида низолар ва жанжалларнинг авж олишига, ҳамда христианликнинг айрим йўналишлари вакилларига нисбатан душманлик ҳиссиётларининг пайдо бўлиши орқали динлараро низоларнинг келиб чиқишига замин яратиши мумкинлигини яққол тасаввур қилиш имконини беради. Ўлкамиз мустақил бўлган кундан бошлаб чет эллардан турли хил диний оқим вакилларининг юртимизга ёпирилиб келиши кузатила бошланди. Айниқса, динни ўзига ниқоб қилиб олган “Ваҳҳбийлик”, “Акромий”, “Хизбут таҳрир” каби оқимларнинг ва миссионерларнинг ҳамласида катта хавф яшириниб ётибди.

Улар мамлакатимиз фуқароларини ўз тузоқларига илинтириб , онгини заҳарлашга ҳаракат этмоқдалар.

Миссионерларнинг бу ишлардан кўзлаган мақсадлари нима?  Уларнинг режаси азалдан мусулмон бўлиб келган,  яъни мафкураси, урф-одати, бутун бошли маънавий тарихи бир хил бўлган, аслида мамлакатимизнинг куч-қудратини ташкил қиладиган бирдамликни, халқимизнинг юрагини парчалаш, заифлаштириш, пароканда қилиш ва турли – туман сиёсий ва иқтисодий босимлар билан ўз ҳолимизча яшашга йўл қўймаслликдир. Миссионерлик фаолияти мафкурамиз учун ёт унсургина бўлиб қолмай, балки маънавиятимиз ривожи учун ҳам жиддий тўсиқдир.

Демак , миссионерларнинг зарбаларидан чекинмаслик , уларга  бефарқ қарамаслик,  ватан равнақи ва ислом дини учун буюк хизматлар кўрсатган аждодларимизга муносиб фарзанд бўлишимиз зарур бўлади.

Аллоҳ таоло мустақил Ўзбекистонимизнинг тинч ва обод бўлишида Ўзи мададкор бўлсин.

Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус

 ислом билим юрти маънавият ишлари

 бўйича мудир муовини Рахимов Учкун

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.