ИСРОФ ҚИЛИШ-САХИЙЛИК ЭМАС

Исроф динимизда қаттиқ қораланган. Қуръони  каримда  исрофнинг зарари, исрофгарнинг  мазаммати ҳақида бир неча ояти карималар бор. Аллох айтади: “(Бахиллик қилиб) қўлингизни бўйнингизга боғлаб хам олманг. (Исрофгарчилик қилиш билан) уни  бутунлай  ёйиб хам  юборманг! Акс холда,  маломат  ва махрумликда  ўтириб  колурсиз”.

Аллох  таоло  Қуръонда  мўминларнинг  сифатларини  зикр  этар  экан, уларнинг  исрофгар хам, хасис  хам  бўлмасликларини  баён этади. “Улар  эхсон  қилганларида  исроф хам, хасислик  хам килмаслар”.

Абдуллох ибн Аббосдан (р.а) ривоят қилинади : Расулуллох соллалоху алайхи васаллам: “сени икки хислат –фахрланиш ва исрофгарчилик хатога бошламаса, хохлаганингни еб, хохлаганингни  ичавер,  деганлар” (Имом Бухорий ривояти). Фахри коинот айтганларидек: “Енглар, ичинглар, садақа қилинглар, аммо исрофгарчилик ва фахрга ўтманглар”; “Ким хаётда тежамкор бўлса, зинхор қашшоқликка тушмайди”. Яна бир хадисда: “Исрофгар жаннатга кирмайди”, дейилган.

Аммо инсонларга шунча неъматларини ато этиб қўйган Аллоҳ таоло уларни бу неъматлардан оқилона фойдаланишга, тежаб-тергаб ишлатишга, асло исрофга йўл қўймасликка чақиради. Бу борада Қуръони карим бундай таълим беради:

“…Шунингдек, еб-ичингиз, (лекин) исроф қилмангиз! Зеро, У исроф қилувчиларни севмас”.

Бошқа бир ояти каримада эса бундай марҳамат этади:

яъни: “У (Аллоҳ) шундай зотки, (сўритокларга) кўтариб қўйиладиган ва кўтариб қўйилмайдиган (узумзор) боғларни, таъми турлича (бўлган) хурмо ва мевали дарахтларини, (ранг ва таъмда) ўхшаш ва ўхшамас зайтун ва анорзорларни пайдо қилди. Мева ҳосил қилганда, мевасидан тановул қилингиз! Ҳосил йиғиш кунида (муҳтожларга) ҳаққини (ушри ва хирожини) берингиз ва исроф қилмангиз! Албатта, У исроф қилувчиларни севмайди”.

Исроф динимизда қаттиқ қораланган. Қуръони каримда исрофнинг зарари, исрофгарнинг мазаммати ҳақида бир неча ояти карималар бор. Аллоҳ таоло айтади: “(Бахиллик қилиб) қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг. (Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг! Акс ҳолда, маломат ва маҳрумликда ўтириб қолурсиз”.

Лекин минг таассуфлар бўлсинки, бугунги кунга келиб аксарият холларда исрофдан сакланишга эътибор  бермаймиз, исрофгарга  айланиб колаётганимизни сезмаймиз. Деярли  куп нарса, у кимматми ёки арзон, ахамиятлими ёки ахамиятсиз, нодирми ёки сероб, олди кетига карамай бирваракайига исроф килиняпти. Хонадонларимизда ортиб қолган таомлар ташлаб юборилмокда. Ахлат уюмлари орасида энг азиз неъмат булмиш нон хам пайдо булгани айникса ачинарли холат.

Тўйлар, байрамлар, тантаналар ва  бошқа маросимлардаги исрофгарчиликлар хақида гапирмаса хам бўлади. Ейишга яроқли қанча неъматлар увол бўлиб кетади. Тўй ва бошқа турли маросимларни ўтказишда исроф ва исрофгарчиликдан эхтиёт бўлишимиз, пешона тери билан  топилган пул маблағларни ўз жойига сарфлашимиз керак бўлади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз вақтида бу борада чиқарган фатвосига амал қилишимиз лозим.

Исрофнинг катта-кичиги йўқ. Ном чиқариш, обрў қозониш, бошқалардан устун ёки пулдор эканини кўрсатиш, зиёфат ва маросимларни бошқаларникидан бир неча баробар дабдабали, серчиқим қилиш хам исрофнинг кўринишларидандир.

Хамма ишда меъёр яхши, мўътадиллик яхши. Менга бойлик бериб қўйилибди, дея уни хар томонга сочавериш, айниқса буюрилмаган ишларга харжлаш савоб урнига гунох эшикларини  очиб юбориши мумкин. Бунинг ўрнига махалладаги ночор яшаётган  бир эхтиёжманд оиланинг кам-кустини қилиб бериш, уқиш хақи (контракт) пулини тўлай олмаётган бир талабага елка қўйиб юбориш, уйланиш учун

 маблаг топа олмай гангиб юрган бир ёш йигитнинг мушкулини осон килиш, карзини тулай олмаётган  бир мухтожни куллаб юбориш  мумкин-ку!

Исрофгарликнинг охири надомат билан тугайди, халокат билан якунланади. Шамини кундузи ёндирган одамнинг туни коронгу булади.Пулини,молини,  бошка неъматларни хор килган киши огир кунда  узи хам хор булади. Тасаввур килинг: бир ой  тула  оч-ялангоч  одам  утирибди.Уй  совук, егани  хеч  вако  йук,  хасталарга табиб  чакиргани, дори-дармон  олгани  хам пул йук. Оила  аъзоларининг барчаси гамга гарк булган, хатто  болаларнинг кунглига шухлик сигмайди.Мана шу кунгилсиз холатнинг бош айбдори кераксиз уринга мол сарфлаган, иктисод, тежаш деган гапларни аллакачон унутиб юборган оила бошлигидир. У: “Пул  мени эмас, мен пулни топаман”, деб эртасини уйламай, топганини бехуда совурган.

Бир  донишманд айтганидай, “Саховатли бул, аммо исроф килма,тежамкор бул, лекин бахил булма”.Исроф сахийлик эмас, тежамкорлик бахиллик эмас.Тежамкор  киши  пулини керагидан ортикча сарфламайди. Пулини факат хаёти,  рузгори, эхтиёжи учун зарур булган  нарсаларгагина  харжлайди. Тежаган  киши  асло  факир  булмайди, балки  икки  дунё  саодатига  эришади. Туй ва  маросимларни  исрофсиз  утказишда  динимиз  курсатмаларига амал  килишлик, айникса,хозирги  кунда  нихоят  даражада мухим.

Аллоҳим барчамизни манманлик, кибру хаводан асрасин!

                                                                                  Ш.Болтаев

Ҳазорасп тумани “Шайх Қосим бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *