ПОКЛИК СОҒЛИК ГАРОВИ

Абул Баракатнинг китобларида ёзилишича, Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида вабо ҳақида мана бундай деганлар:»Вабони бирор ерда деб эшитсангиз, ўша ерга борманглар, сизнинг ўзингиз бирор ерда бўлсангиз-у, ўша ерда вабо бўладиган бўлса, у ердан қочиб чиқманг!» (Бухорий, 4/5730), деган тавсияни берганлар. Улар бу билан карантинни жорий қилганлар. Аллоҳ таоло хоҳласа, касалликлар бир-бировга юқиши мумкин. Шунинг учун айрим кассалликлар Аллоҳнинг иродаси билан юқиб қолади. Улардан сақланишни ҳам Аллоҳнинг элчиси бизга буюрганлар «Моховдан шердан қочганинг каби қочгин!» (Аҳмад, 2/9720; Ибн Абу Шайба, 8/25031).

Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам ўзларининг тавсияларини суннат тарзида бизга ҳам умримизни гўзаллаштирадиган ҳам охиратимиз озуқаси сифатида васият қилдилар: Сақланган таомни еманг. Овқатни жуда иссиқ ва жуда совуқ ҳолда истеъмол қилманг. Қўлларингизни овқатдан олдин ва кейин ювинг. Жуда туйиб овқат еманг. Овқатни шошмасдан яхшилаб чайнаб енг. Овқат вақтида сув, чой каби суюқликни кўп ичманг. Қишда қувватлироқ овқат, ёзда эса енгил ҳазм бўладиган мева ва сабзавотлар танаввул қилинг. Ибодат қилишингизда узум, хурмо ва зайтун сизга куч беради. Чарчаганингизда ширинлик танаввул қилинг. Синган, ёрилган идишдан нарса еманг ва ичманг. Овқатни танҳоликда танаввул қилманг ва хурсанд ҳолда дастурхонга ўтиринг. Овқатдан кейин Аллоҳга шукр айтинг. Бир ойда бир кун бўлса ҳам рўза тутиб, танангизга дам беринг. Асал енг – у минг хил касалликга дармондир. Яна Муҳаммад мустафо саллалоҳу алайҳи васаллам кўзи оғриган кишиларга кўпроқ хурмо танаввул қилишни, иситма чиққанда баданни совуқ сувда чайишни тавсия этганлар. Буларнинг ҳаммасини ҳозиргача шифокорлар тавсия этадилар. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам даврларида йўтал, ўпка силига учраган беморларни тоғда, чўпонлар билан қолдиришган ва уларга кўпроқ сут ичишни буюришган. Бундай касаллар тоғнинг тоза ҳавосида табиий нарсалар билан даволанганларидан сўнг Мадинага қайтаришган. Набий саллалоҳу алайҳи васаллам вабо ва ўпка сили каби юқули касалликларга учраганларни одамлардан узоқлаштириш кераклигини таъкидлаганлар. Бугунги кунда жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус – COVID-19 ни пандемия деб эълон қилди.Ушбу касаллик асосан, ҳаво-томчи, қўл бериб сўрашиш каби ҳолатларда юқади. Шундай экан, жамоа бўлиб тўпланиш ҳолатлари ушбу хатарли вируснинг тарқалишига сабаб бўлмоқда. Бундай вазиятда қуйидаги оят, ҳадис ва шаръий қоидаларда кўрсатилган тавсияларга амал қилишга буюрилади: Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай баён қилади:

 “Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг, албатта Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўрадир” (Бақара сураси, 195-оят).

Бу оятда ҳалокатга сабаб бўладиган ишлардан тўхташга буюрилган. Аллоҳ таборака ва таоло халқимизни, юртимизни турли балою-офатлардан, турли касалликлардан, жумладан, вабо каби офатлардан Ўзи асрасин!

 

Х.Абдуллаев

ЎМИ Хоразм вилояти вакили

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *