ВАТАНГА САДОҚАТЛИ БЎЛАЙЛИК

Юртга муҳаббат, унга садоқат имонли кишилар хислатидир. Ватанга бўлган муҳаббатнинг энг гўзал намунасини Пайғамбаримиз (с.а.в) кўрсатганлар. У Зот умматларини доимо она Ватанга муҳаббатли бўлишга чорлаб: “( Эй Макка,) агар ҳавмим мени сендан чицармаганда, ҳеч ҳам ўз ихтиёрим билан сени таитаб кетмаган бўлардим ”, деганлар. Бутун инсоният учун ўрнак бўлган Расуллуллоҳ (с.а.в) ўз юртларини севиб ардоқлаганлар.
Нажмиддин Кубро ҳазратларининг ватанга садоқати унинг учун жон берганликлари тилларда достон бўлган. У кишига душман тараф одам юбориб: “Сиз ва шогирдларингиз шаҳардан чиқиб кетишларингиз мумкин”, деганида бу таклифни рад этиб: “Ватанимнинг яхши кунларида шу ерда бўлсам-у, унинг учун оғир ва ёмон кунда уни ташлаб кетаманми?”-деганлар. Бу ҳаётий ҳақиқатда барчамиз учун катта ибрат бор. “ Хиёнат” сўзи луғатда бирор нарсага нисбатан зиммамдаги мажбуриятни адо этмаслик, ўртадаги келишув ёки ахдномани бузмоқлик деган маъноларда ишлатилади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Ватанга хиёнат деганда, инсон ўз юртига нисбатан зиммасидаги фуқаролик бурчини адо этмаслиги, унинг тинчлиги ва равнақига ҳисса қўшмаслиги, аксинча тинчлигини бузишга ҳаракат қилиш тушунилади. Демак, шу юртда истиқомат қилаётган ҳар бир инсоннинг зиммасида, унинг имконияти даражасида адо этиши лозим бўлган бурчлари мавжуддир.
Ватанга хиёнат энг оғир гунохдир. Бир неча асрлар муқаддам соҳибқирон бобокалонимиз Амир Темур Ватанга хиёнатни қаттиқ қоралаб, ўз битикларида бундай ёзган: “Қайси бир сипоҳий туз ҳаци ва вафодорликни унитиб, хизмат вацтида ўз соҳибидан юз ўгириб, менинг олдимга келган бўлса, ундай одамни ўзимга энг ёмон душман деб билдим”. Шундай экан, ўз она юртига, халқига хиёнат қилган одамлар ҳеч қачон дўст бўлмайди. Абу Ҳурайра ( розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бир цалбда имон билан куфр, ёлгон билан ростгўйлик, хиёнат билан омоннатдорлик бирга жамланмайди’\ деб марҳамат қилганлар. Демак, хоин киши омонатсиз ва ишончсиздир, омонатдор, ишончли кишилар эса ҳеч қачон ҳеч нарсага хиёнат қилмайдилар. Ундай одам ўз ахди-оиласига, фарзандларига, қавму- қариндошларига дўсту биродарларига ва табиийки, она Ватанига ҳам садоқатли ва вафодордир.
Имом Мотуридий: “Хорлик истасанг хиёнатчи бўл, азизлик истасанг омонатдор бўл”, дея хоинларнинг жазоси фақат хорлик бўлишини таъкидлайди.
Ватанга садоқатли бўлиш саодати ҳар биримизга насиб этсин !

 

Рашидбек Эрназаров Хоразм вилояти Богот тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *