МУБОРАК ОЙ ТАШРИФИ

Яратганга шукрлар бўлсинки, кун сайин яқинлашиб келаётган Рамазон ойини Аллоҳ таоло барчаларимизга хурсандчилик улашади . Бу ой ҳаммамизга маълумки, покланиш ойи, ҳайр саҳоват, Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратини, биз ожиз бандалар жисмига дўззах оловидан нажот – лутфи иноятини жойлаган соғинчли ой. Бу ойда тунларнинг орасига яширинган бир кеча минг ойдан афзал бўлган кеча борки, бу қадр кечасига эга бўлган, Расулуллоҳ (САВ) га келган илк буюк ваҳий “Ўқи” амрига гувоҳ бўлган Қуръон ойи,  ойларнинг энг афзали бўлмиш муборак Рамазон ойидир.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси томонидан Рамазон ойида масжидларда таровеҳ намозлари адо этилмаслиги ва оммавий ифторликлар уюштирмаслиги ҳақида баёнотлари эълон қилинди.

Шунингдек қўшни Қозоғистон ва Қирғизистон мусулмонлари дини        й идоралари билан мазкур масала муҳокама қилинди ва ягона тўхтамга келиш ҳақида қарор қабул қилинди. Фуқароларимиз орасида Рамазон ойида кўзда тутилган диний маросимлар сабабли карантин талабларини бузилишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари Уламолар Кенгаши барча мусулмонларни қуйидаги кўрсатмаларга қатъий риоя қилишга чақиради:

  1. Рамазон ойида мўмин мусулмонларими таровеҳ намозларини, ҳатми Қуръонларни ўз оила аъзолари билан хонадонларида ўтказсинлар.
  2. Муборак Рамазон ойида мўмин мусулмонларимизни руҳини кўтариш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритаётган қориларнинг хатми Қуръонлари онлайн тарзда амалга оширилиши йўлга қўйилсин.
  3. Ифторлик савобидан умидвор бўлган саҳоватпеша мусулмонларимиз ифторлик маросимлари учун мўлжалланган маблағларини “Ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш марказлари” орқали моддий кўмакка муҳтож оилаларга етказсинлар.
  4. Барча мусулмонларимиз қўни-қўшни ва яқин қариндошларини тўплаган ҳолда ифторлик уюштиришлари карантин талабларига зид келиши баробарида Аллоҳ таолонинг ишбошиларга итоат қилишлари ҳақидаги Нисо сураси: “Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз!…” оятига ҳилоф эканини англаш лозим.
  5. Закот маблағларини ҳамда фитр ва фидя садақаларини “Вақф” ҳайрия жамоат Фонди ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳисоб рақамларига ёки “Ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш марказлари”га топширишлари тавсия этилади.
  6. Мусулмонларимиз хонадонларида Аллоҳ таолодан коронавирус балосини тез кунларда бартараф этишини сўраб, ихлос билан дуо қилсинлар.

Ушбу чиқарилган фатволар барча мўмин мусулмонларнинг соғлигини асраш эканлигини тўғри тушунган холда, барчаларимиз июодатларимизни ва Рамазон рўзасини тутиб, ифторликларимизни ўз оиламиз даврасида ўтказилишлигимизни таъминлайлик азизлар!

 

С.Сапаев

Хива тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *