Дехкончилик хам Пайғамбарлар суннатидандир

Хамма ишда ният шарт бўлганидек, дехқончиликда хам албатта яхши ният қилиб бошласак шу ишимизга хам савоб оламиз.Чунончи хадисда Умар розияллоху анҳудан қуйидагича ривоят қилинади: “Амаллар ниятларга боғлиқдир, ният яхши бўлса савоб бўлади,аксинча бўлса савоб хам йўқ” дедилар.
Шундай экан бутун жонзотларнинг ризқи, дехқонни килган дехқончилиги орқасидан бўлади десак асло муболаға бўлмайди.
Одам алайхиссалом дехқонларнинг пири деган гап бежизга айтилмаган, чунки у киши дехқончиликга асос солган. Аллох Таъоло нахл сураси 10-11оятида шундай мархамат қилади: “У осмондан сувни туширган зотдир.Сизга ундан шароб ва хайвон ўтлатадиган дарахт бордир. У ўша сув билан сизга экинларни, зайтунни, хурмоларни, узумларни ва турли меваларни ўстиради. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир.
Дархақиқат шундай экан хар бир киши бирор нарса экишга имкони бор экан албатта экиши шартдир. Чунки хадиси шарифда қуйидагича буюрилади. “Ким бирор дарахт экса ундан қуш ёки бирор киши еса бу унга садақа бўлиб езилади.
Абу Хурайрадан ривоят қилинган хадисда эса шундай дейилади: “Кимнинг экин ери бўлса ўзи эксин. Агар ўзи экмаса биродарига берсин. Агар беришни хохламаса ўзи экиб ерига махкам бўлсин” дедилар.
Бу хадисдан ерни ижарага бериш хам мумкинлигини тушиниб оламиз. Ерни ижарага бериш йўл йўриқлари китобларимизда батафсил баен қилингандир. Нима бўлганда хам ерни бўш қўйиш мумкин эмас. Хатто дехқончиликга бирор офат етса ушур бериш соқит бўлса, агарда ерни экмасдан бўш қўйса ер эгаси ушур беришга мажбур экани хам ерни экиш мухим ишлардан эканига далолат қилади.
Хукуматимиз тамонидан хам шахсий таморқолардан унумли фойдаланиш юзасидан бир қанча чора тадбирлар амалга оширилаётгани хам халкимизни фойдаси учун аслида,факат буни фукороларимиз яхши англаб олишлари хамда амал килишлари керак.
Хозирги кунларда бутун дунёга қолаверса юртимизга соя солиб турган вабо касалини Аллохнинг ўзи дафь килишини илтижо қилиб сўраймиз ва дехқонларимизни зироатларига мул-кўллик ва дарёмизга барака бериб, халқимиз фаровонлигини бардавом бўлишини насиб қилсин.

Қ.Машарипов
Урганч шахар “Мискин бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *