ТОМОРҚА ЕРЛАРИДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЙЛИК

 Аллоҳ  таоло  ерни  Ўзи  обод  қилиб  яратиб бериб, обод  ҳолатда  сақлаш  ҳамда  янада  обод  қилишни  биздан  талаб  қилган. Аллоҳ бизга бериб қўйган шу ердан яъни томоркамиздан  агар  Аллоҳ  буюрганидек  фойдаланилса,  бу  –  Аллоҳ бизга берган неъматга шукрона келтириш бўлади. Ислом дини деҳқончилик ва боғдорчилик ишларига

катта  эътибор  беради  ва  тарғиб  қилади. Ризқу-рўзимизнинг  аксари  Ерда етиштириладиган нарсалардан  иборатдир. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  “Ризқни  ер  остидан  талаб  қилинглар”,  дедилар”.  (Байҳақий  ва Табароний ривоят қилган).

Дарҳақиқат,  дастурхонимиздан  деҳқонлар,  чорвадорлар  ва  боғбонлар

етиштирган нарсалар узулмайди. Халқимиз эса барака сўраб истеъмол қилаверади.

            Аллоҳ  таоло  инсонни   ердан  яратиб,  ер  юзини  ободлиги  учун  уни  ерга

Қўйгандир: “У сизлaрни  ердaн пaйдo қилиб,  сизлaрни уни  oбoд этувчи этди”. (Ҳуд

сураси, 61-оят)

            Анас  ибн  Молик  розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилинади:  “Расулуллоҳ

соллаллоҳу алайҳи васаллам:  “Қайси бир мусулмон бирорта дарахт ўтқазса ёки

бирор  экин  экса  ва  ундан  бирорта  қуш  ёки  инсон  ёки  ҳайвон  тановул  қилса,  у

сабабли унга садақа (савоби) бўлади” – дедилар”. Имом Бухорий ривоят қилган.

Яна бир ҳадисда шундай дейилган: Жобир  розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилинади:  “Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор ўлик ерни тирилтирса, яъни обод этса, унга шунда ажр бордир. Шунингдек, ундан бирор жонзот еган нарсада унга садақа  (савоби) бордир”, дедилар”. Доримий ривоят қилган.

            Саҳобалардан  бир  қанчалари  деҳқончилик  билан  машғул  бўлганлар.  Абу

Ҳурайра розияллоҳу анҳу саҳобалар ичида зоҳидлардан бири бўлсада, деҳқончилик

қилар эди. Саъд ибн Абу ваққос розияллоҳу анҳу деҳқончиликдан мўл ҳосил олиш

учун ўз ерига ўғитлар билан ишлов берар эди.

Дарҳақиқат,  мана шу томоркалардан унумли фойдаланган ҳолда дехқончилик қилишлик салафи солиҳинларимиздан бизга ўрнак ва шарафли иш хисобланади. Дехқончилик бу — таваккал қилинадиган касбдир. Экишда таваккал, ҳосилини ўриб олгунча таваккал, ҳатто сотиб бўлгунча таваккал қилинади. Деҳқондан  таваккал  қилиб  меҳнат  қилиш  талаб  қилинган  бўлса,  асл  ўстириб берувчи эса Аллоҳ таолодир.

            Инсон  ғурурга  кетиб  қолмаслиги  учун  Аллоҳ  таоло  бу  неъматлар  Унинг

Ўзидан эканини эслатиб шундай дейди: “Энди инсон ўзининг таомига (ибрат кўзи билан қуйидаги неъматларимизга бир)  боқсин: Биз  (осмондан)  сувни мўл ёғдирдик. Сўнгра ерни  (гиѐҳлар  унсин, деб)  ёрдик. Сўнгра  Биз унда донларни  ундирдик,  узум ва кўкатларни,  зайтун ва  хурмоларни,  қалин  дарахтзор  боғларни,  меваю  гиёҳларни  ҳам.  (Буларни) сизларнинг  ва  чорва  ҳайвонларингизнинг  истеъмоли  учун  (яратдик)”  (Абаса сураси, 24-32 оятлари).

            Жобир  розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилинади:  Албатта  Расулуллоҳ

соллаллоҳу  алайҳи  васаллам:  “Ким  Аллоҳга  ишониб,  савоб  умид  қилган  ҳолда

қаровсиз  ерни  обод  қилса,  унга  ёрдам  ва  барака  бериш  Аллоҳга  лозим  бўлди”,

деди”.  Байҳақий  ва  Табаронийлар  ривоят  қилган.  (Аллоҳга  лозим  бўлди  дегани  –

мазкур бандага Аллоҳнинг фазл-карами бўлди деганидир)

Ушбу  ҳадисда  зикр  қилинган  Аллоҳ  таолонинг  ваъдасига  етишиш  учун у берган ердан унумли фойдаланиб, инсонлар  қилаётган  ишларни, дехқончиликларини  ибодат  деб  қилишлари  лозимдир.  Ҳалол  покиза бўлса,  ҳалол  покиза  йўллар  билан  меҳнат  қилса,  иншоаллоҳ,  зироатига  барака кириб, албатта мўл-кўл ҳосилга эга бўлади.

 

Р. Рахимов

Янгиариқ туман Хазрати Ғоиб ота

Масжиди имом-ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *