ҚАЛБ УЙИМИЗ ОБОД БЎЛСИН

Хакимлардан бирлари айтдилар. Қалб олтита эшиги бор уйга ўхшашдир. Сен шу эшикларни бирортасидан уйингни хароб қиладиган нарсани киришидан эхтиёт бўлгин.!

Қалб-уй бўлса, унинг эшиклари эса Тил, Кўз, қулоқ, тотиб кўриш, қўл ва оёклардир. Қачонки шу эшикларни бирортаси ноўрин, билимсиз равишда очилса уй хароб бўлади.

Тилнинг фарзи — розилик ва ғазаб холатида хам тўғри сўз бўлиш, доимо озор беришдан сақланиш, маддохлик ва лаганбардорликни тарк қилишдир.Чунончи Расулуллох алайхиссалом айтадилар “Ким менга тили ва авратини гунохдан сақлашга кафил бўлса, мен унга жаннатни кафолатини бераман” дедилар. Яна Расулуллох алайхиссалом Муъоз ибн Жабалга айтдилар “Одамлар дўзахга тиллари сабабли кирмайдиларми ахир!?” дедилар. Имом Ахмад ривояти.

Хофиз ибн Ражаб шу хадис шархида айтадилар. Инсон сўзи ва амали билан яхшилик ва ёмонлик уруғларини экади ва уни хосилини қиематда йиғиб олади. Ким яхшилик уруғини экса каромат хосилини йиғиб олади. Ким ёмонлик уруғини экса надомат хосилини олади!! дедилар.

Бошингга нима келса, тилингдан келур деган мақол хам айнан шу маънони ифодалайди.

Расулу Акрам алайхиссалом мархамат қиладилар “Сизларни кўп гапиришдан огохлантираман, хожатингизга яраша гапиринг чунки инсон молидан сўралгани каби гапирган гапидан хам албатта сўралади” дедилар. Бу хадис тўғрисида Ибн Масьуд розияллоху хожатдан ортиқча сўздан қайтарилгани учун, инсон у сўзи учун гунохкор бўлиб уқубатга лойиқ бўлади дедилар. Шайх Абу Алий Даккок бу тўғрида одамлар тушунадиган услуб билан гапирди. Агарда елканингиздаги фаришталарга гапларингизни ёзиб бериш учун қоғоз сотиб олишингиз керак бўлганида эди, умуман жим бўлар эдингиз деган эканлар. Абул Косим Кушайрий айтадилар, ўз вақтида жим туриш мардларнинг ишидир. Гапирадиган вақтда гапириш эса энг яхши хислатдир дедилар.

Айниқса Рамазон кунларимизни ортиқча сўзлардан ўзимизни тийишимиз яна хам мухимдир.

Аллохим жим туришимизни тафаккур қил. Гапиришимизни эса фақат зикр қилгин. 

Қ.Машарипов

Урганч шахар “Мискин бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *