ХАЛОЛЛИК – БАРАКА МАНБАИ!

  Ислом дини инсонлар уртасидаги муносабатларда хамиша адолат, инсоф, халоллик бўлишини талаб этади ва мусулмонларни шунга чорлайди. Бу муносабатлар орасида савдо –сотик хам алохида ахамиятга эгадир. Аллох таъоло бандаларини ўзаро савдо-сотиқ қилишда харидор хаққига риоя қилиш тарози ва ўлчовларда бошқаларга хиёнат қилмасликни буюрган. Қуръон Каримнинг бир неча оятларида савдо-сотиқдаги халоллик тарози ва ўлчовлардан уриб қолмаслик мусулмон ахлоқиниг ажралмас қисми эканига эътибор қаратилади ва харидор хаққига хиёнат қилиш оғир гунохлардан экани таъкид қилинади. Бозор ва дўконларимизда савдо қилаётган тожирлар харидор хаққидан уриб қолиш, ўлчовни кам тортиб бериш халокатли иш эканини, бундайларга қиёматда оғир жазо бўлишини бирор сония хам эсдан чиқармасликлари лозим.

         Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам : «Ўлчовда халол ва адолатли бўлмаганлари боис аввал ўтган баъзи умматлар халокатга учраганини унитманглар», деб насихат қилганлар. Куъони Карим тижорат ахлини тарозини тўғри тортиш хақида қайта-қайта огохлантириши бежис эмас. Чунки савдода икки томон – сотувчи хам, харидор хам рози бўлмаса, олди- сотди халол бўлмайди. Харом савдо эса алдамчилик, товламачиликнинг ўзгинаси бўлиб, у ислом шариатида қаттик гунох саналади. Бундан ташқари, бирор киши алдов, хиёнат йўли билан бойлик орттириб, унга эгалик қилолмаган, яъни топгани ўзига буюрмаган. Савдо халол бўлиши учун молга катта нарх қўйиб, ортиқча фойда олинмаслиги, молнинг нави, жинси, масдари ва харажатлари хақида ёлғон аралаштирмаслиги, олувда хам, сотувда хам, қаттиқлик қилмай молдан нархдан ўтиб берилиши, савдода рост бўлса хам қасам ичишдан тийилиш лозим. Абу хурайрадан (р.а) ривоят килинган хадисда» «Қасам молни бозоргир қиладию, аммо баракасини кетказади» , дейилган (Имом Бухорий ва  Муслим ривояти.)  Етимнинг молини ўзлаштириб олиш ёки унинг молидан ўринсиз жойларга сарфлаш ёки йўқолишига йўл қўйиш айни гунох ишлардандир. Мўъмин кишидан савдонинг шаръий жиҳатларини билиш билан бирга, тадбиркор бўлиши, яхши натижа берадиган тарафларни излаб топиши ҳам талаб қилинади. Гоҳо киши қилмоқчи бўлган ишининг шариатда рухсат берилганлигини билиши мумкин. Лекин, нўноқлик қилиб иш кўзини топиб билмаса, кўзлаган фойдаси ўрнига зарар кўриб қолади. Зеро, тадбирсиз қилинган ишда ҳам яхшилик йўқдир. Бетадбир киши шариатни қанчалик ўрганмасин кўзлаган натижасига ета олмайди. Ҳунарманд, ишбилармон кишилар эса ҳамиша муваффақиятга эришганлар.

       Шундай савдогарлар борки улар одамлардан ўлчаб олишганида хеч ҳақларни кетказишмайди тугрича олишади. Аммо бошкага сотишда узлари адолат ва инсофга риоя килишмайди. Хужжатул –Ислом  Абу Хомид Ғаззолий : «Савдогар кийимнинг яхши тарафини кўрсатиб, ёмон жойини яшириб сотса, у ёлғончидир, шунингдек, молини коронғу жойда кўрсатса, фирибгардир», деганлар.

        Қайс ибн Абу Ғаразадан ривоят қилинган хадисда Расуллуллох (С.А.В.) : «Эй тожирлар жамоаси, савдога албатта шайтон ва гунох хамрохдир, савдоларингизга садақа аралаштириб туринглар» деганлар (Имом Термизий, АбуДовуд, Ибн Можжа ривояти). Демак бозорларимизда содир бўлаётган молнинг айбини яшириш, қасам ичиш, нархни кўтариб юбориш, тарозидан уриш, бадхулклилик каби ишларга каффорат бўлиб туриши учун тожирларимиз садақа, хайри ихсонларни кўпайтириб туриши лозим.

       Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалламдан «Қайси касб яхши?» деб сўрашганида, у зот  (С.А.В) «Кишининг қули билан қилган мехнати ва барча яхши савдо», деб жавоб берганлар. Яъни касбларнинг энг яхшиси қул хунари ва ёлғон – хиёнат  аралашмаган халол савдо экан. Аммо бозорларимизда шайтон ва нафс сўзига кириб, харидор хаққига хиёнат қилиш холатлари учраб туради. Аллох таоло барча ишлар каби савдо ва тижоратда хам халол бўлишимизни, харидори хаққига хиёнат қилишдан эхтиётланишимизни, солих амалларимиз билан икки дунё саодатига эришимизни насиб айласин!

О.Машарипов

 Янгиариқ туман “Шайх Мухтор Валий” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *