МИССИОНЕРЛАРНИНГ КИРДИКОРЛАРИНИ АНГЛАБ ЕТАЙЛИК

    Маълумки, миссионерлик муайян бир диндаги кишилар ўртасида бошқа бир динни тарғиб этиш мақсадида амалга ошириладиган харакат бўлиб, унинг жамият хаётига қанчалик аянчли таъсир кўрсатишига тарихдан кўплаб мисолларни келтириш мумкин. Миссионерлик ҳаракатлари аслида узоқ ўтмишга эга бўлиб, унинг келиб чиқиши эрамизнинг бошларига тўғри келади.

   Миссионерлар ўзларинг пуч ғояларини таълим ва хайрия жамиятлари, ташвиқот муассасалари орқали кишиларни ўз домларига илинтириш пайида бўлишади. Улар бу йўлда ҳар қандай имкониятлардан фойдаланиб қолишга уринишади. Бугунги кунда анашу хатарли кучлар ёшларимизнинг онги ва қалбини эгаллаш учун астодил ҳаракат қиляпти. Дунёнинг бошқа жойлари каби юртимизда ҳам ўзларининг пуч ва ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун интилмоқда. Улар айрим ёшларнинг соддадиллиги, эътиқоди сустлигидан фойдаланиб, уларга моддий  ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби бахоналар билан ўз тузоқларига илинтиришга ҳаракат қилишяпти.

  Миссионерларнинг  мақсадлари қандай  қилиб бўлса ҳам мустақил юртимиздаги аҳилликка, барқарорликка, миллий ва  диний қадриятларимизга  путур етказишдир. Шунинг учун халқимиз айниқса ёшларимизни  турли ғаразли хуружлар ва хамлалардан ҳимоя қилиш  шу кундаги далзарб вазифалардан биридир.

  Ўтган асрнинг охирида гувоҳ булганимиздек дунёдаги туб ўзгаришар натижасида вужудга келган мустақил давлатлар  миссионерларнинг фаолияти учун айни муддао бўлди. Миссионерлар ўзларининг пуч мақсадларига эришишда хаётда бироз моддий қийинчиликка учраган шахсларни топиб, уларга турли шаклдаги моддий ёрдамлар кўрсатади. Уларнинг кўнглини олишга уринади. Бундай ҳаракатлар билан улар ислом динига эътиқод қилувчи маҳаллий аҳоли ўртасида ўзлари ҳақида ижобий фикрлар туғдиришга ҳаракат қилади. Бу йўлда атайлаб ислом аҳкомларини бузиб кўрсатиш, Қуръон оятларини бир-бирига қарама — қарши қўйиш, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадисларини нотўғри талқин қилиш каби усуллардан фойдаланади. Бази кишиларимизнинг  исломий илмлардан яхши хабардор эмасликлари уларга жуда қулай келди. Миссионерлар қўлладиган усуллар жуда куп  ва химахилдир.  Ҳозирги кунда миссионерлар одамларга таъсир ўтказиш  уларни ўз  қарашларига ишонтириш учун турли услуб ва имкониятларни ишга солмоқда. Булардан бири  маданиятга мослашув услуби бўлиб бунда уларнинг таъсирига берилган киши Ислом маъданияти билан алоқасини узмайди. Миссионерлар  ушнингдек ўзларинг пуч таълимотларини бошқаларга етказиш  учун учта муҳим унсирга  катта аҳамият  беришади.  Булар: вазиятни яхши англаш ; масалага эҳтиёткорлик билан  ёндашиш; мақсаднинг аниқ бўлиши. Манашу  унсирлани амалга ошириш учун миссионерлар кишилар билан яқин муносабатта бўлишга ҳаракат қилишади.

    Ҳали имон-эътиқоди шаклланиб улгурмаган баъзи ғўр ёшлар миссионерларнинг  пуч ғояларига ишонишмоқда. Миссионерлар  ана шундай қабиҳ йўллар билан ўзларининг нопок  мақсадларини  ёшлар ўртасида,  айниқса,  турли ёт ғоялар таъсирига  берилувчи  айрим содда  фуқаролар орасида  ёйишга уринишмоқда. Шу боис барчани хушёрликка, ҳар қандай ёт  ғоя ва фирқаларга бефарқ бўлмасликка, мустақил  она ватанимиз халқига, унинг тинчлигига ва фаровонлигига таҳдид соладиган турли хавфлардан огоҳ бўлишга чақириб қоламиз.

  Э.Қутлиев

Хонқа тумани “Жирмиз ота” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *