СИНОВЛАРГА САБР – ИЛА ДУО ҚИЛАЙЛИК

Инсон  ҳаётини бирдек равон, мусибатларсиз ўтишини истайди. Шу сабабли, баъзилар бошига бирор кулфат етса тушкунликка тушади. Ноумид бўлиб нима қилишини билмайди. Ҳар бир банда ҳаёти давомида турли қийинчилик ва мусибатларга дуч келади. Чунки бу ҳаёт синов ва имтихонлардан иборат. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай маълум қилинади. “Сизларни бироз хавф-хатар, очлик, (озоби) билан молу-жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз” (Бақара 155)

Аллоҳ таоло қийинчилик ва мусибатлар орқали  иймонимизни синайди. Молу-мулкнинг касодга учраши, бемор бўлиш, ўқиш ёки ишдаги муваффақиятсизлик кабиларнинг барчаси синовдир. Ушбу оят ҳар қандай кишига ҳам мусибат етиши мумкинлигига далолат қилади. Бирор бандага етган мусибат Аллоҳ таоло у бандани ёмон кўрганидан эмас ёки аксинча, бандага етган неъмат у бандани Аллоҳ яхши кўрганидан ҳам эмас. Аллоҳ таоло ўзи ҳохлаган бандасини гоҳ яхшилик билан, баъзан қийинчилик билан синайди. Абу Хурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мусулмонга қай бир мусибат: чарчашми, беморликми, ташвишми, хафачиликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки тикан киришими етадиган бўлса албатта Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорот қилур”, дедилар” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Аллоҳ таоло бандаларни яхшилик билан ҳам имтиҳон қилишини ҳар бир иш фақат унинг иродаси билан бўлишини билган мусулмон мусибатларда ўзи йўқотиб қўймайди. Чунки Қуръони каримда мусибатларнинг осон ечими очиқ –ойдин баён қилинган. “Сабр қилгувчиларга хушхабар беринг ( Эй Муҳаммад)! Уларга мусибат етганда: “Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз унинг ҳузурига қайтувчилармиз”, -дейдилар (Бақара 155-156)

Мусибат етганида Аллоҳни эслаш, истиғфор сўраш ва ўзидан умидвор бўлиш мусибатнинг ечимидир.

Фаросатли  мўминнинг бошига тушадиган барча нохушликларга қарши ўзини ҳимоя қиладиган икки қуроли бор. Бири сабр иккинчиси эса Аллоҳга дуо ва илтижосидир. Мумин сабр ва дуо ила барча тўсиқларни ошиб ўтиш қийинчиликларни енгишидур.  

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади. “Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз билан (мендан) ёрдам сўрангиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир. (Бақара 153)

                 Хазорасп туман маҳалла отинойиси.                    Г. Ибодуллаева.

                             

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *