ИСЛОМДАГИ ФАЗИЛАТЛАР ЯХШИЛИККАДИР

Ҳар қандай фарзанд маълум бир муҳитда, маълум бир оилада дунёга келади. Унинг келажакда ким бўлиб етишиши албатта бевосита фарзандга бериладиган эътиқодий, ахлоқий тарбияга боғлиқ. Фарзандларга одоб бериш энг аввало оиладан бошланади. Маънан юксак, гўзал хулққа эга ота-оналарнинг фарзандлари ҳам одобли бўлади. Бу гўзал хулқ, бошқаларнинг ҳавасини келтирадиган одоб-ахлоқ инсон кўрки саналади. Гўзал хулқ тўғри тарбияга дахлдордир. Ота-она фарзандларга яхши билан ёмоннинг, ҳалол билан ҳаромнинг, маърифат билан жаҳолатнинг, саховат билан бахилликнинг фарқини аниқ тушунтира билиши ва ҳар вақт уларни эзгулик йўлига чорлашлари лозим бўлади. Дарвоқе, ота-оналар фарзандлари учун бу эзгу амаллар учун мезон-ўлчовни қаердан олади? Бу албатта муҳим бир савол. Жавоби эса мусулмонлар учун жуда ҳам осон. Фақат унга амал қилиш қолади.

Бу биринчи навбатда Aллоҳ таолонинг китоби Қуръони каримда баён этилган ҳукмлар. Одобни тўғри шакллангириш учун энг муҳим мезон шу. Иккинчидан Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадислари инсоннинг маънан юксалиши, эзгуликка интилиши, ҳалолни ҳаромдан фарқлай билиши, инсон ўз ҳаётининг мазмун моҳиятини англаб олиши учун ниҳоятда муҳимдир. Зероки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тирилтириш ва унга амал қилишнинг мукофоти жаннат албатта. Қилинаётган амалларда инсоннинг маънавий қиёфаси, одобахлоқи намоён бўлади. Бидъатларга шўнғиган кимса одамларни тўғри йўлдан адаштиради. Бундай кимса беадаблар сирасига киради. Суннатга мувофиқ яшаш эса мусулмон кишига хотаржамлик, виқор, салобат бағишлайди. Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган бир ҳадисда: «Суннатга мувофиқ қилинган оз амал бидъат аралашган кўп амалдан яхшидир», дейилади.

Мусулмон кишининг ҳаёт тарзи, инсонлараро муомала муносабати, юриш туришига, кийиниши, еб ичиши ва тиш тозалаш, ҳатто ҳожатхонага кириши ҳам барча барча амаллари суннатга мувофиқ бўлиши мақсадга мувофиқдир. Шунда ибодатлар, итоатлар туфайли Aллоҳнинг ризолиги топилади.

Ҳазрат Ибн Умар розияллоҳу анҳу томонларидан ривоят қилинган бир ҳадисда: «Саломдан аввал сўз бошламанг. Ким саломдан аввал сўз бошласа, унга жавоб берманг…», дейилади. Демак, икки мусулмон учрашганда энг аввал саломлашиши лозим. Саломлашмасдан сўз бошлаш суннатга мувофиқ бўлмайди. Қўл бериб кўришиш саломлашувнинг мукаммали экани ҳам ҳадисларда таъкидлаб ўтилган. Бу саломлашув одобига тааллуқли бўлган гап.

Aллоҳ зикри ва менга салотусалом айтилмай бошланган ҳар қандай сўз баракотдан маҳрум ва хайри нуқсондир. Aбу Ҳурайрадан (р.а.) Бандадаги иймоннинг энг афзали қаерда бўлса ҳам, Aллоҳ у билан бирга эканини билишидир. Одам фарзанди Aллоҳнинг зикрисиз ўтказган ҳар соати учун қиёмат кунида афсус надомат қилади. Ойшадан (р.а.) Умматимдан қиёматга қадар дуч келганларингизга мендан салом айтинг. Ибн Масъуддан (р.а.) Кимни эрта (қиёматда) Aллоҳ таолога Aллоҳ ундан рози ҳолда учрашиш севинтирса, Менга кўп саловат айтсин. Оишадан (р.а.)

Суннатга мувофиқ қилинган оз амал бидъат аралашган кўп амалдан яхшидир.

Aбу Ҳурайрадан (р.а.) Ким ўлимидан кейин орқада қирқ ҳадис қолдирса, у киши жаннатда менинг рафиқим бўлади. Ибн Aббосдан (р.а.) Устингизга шундай бир замон келадики, ўшанда қуйидаги уч нарсадан яхшироқ нарса бўлмайди: ҳалол пул, улфат бир дин биродари, амал этилган суннат. Ҳузайфадан (р.а.)

 Aллоҳ менинг халифаларимни Ўз раҳматига олсин. Сўрашди: «Сизнинг халифаларингиз кимлар, ё Расулаллоҳ?» Марҳамат қилдилар: «Суннатимни тирилтирган ва уни инсонларга ўргатганлар». Ҳасандан (р.а.) Умматим фасодга учраган пайт суннатимга амал қилган кишига бир шаҳид савоби берилади. Муҳаммад ибн Aжлондан (р.а) Сизга Aллоҳдан қўрқишни ва ҳатто қора ҳабаш қул бошлиқ бўлса, унга қулоқсолиб, итоат етишни тавсия қиламан. Aлбатта мендан кейин яшайдиганлар кўп ихтилофни кўрадилар. Шунда сизлар менинг суннатимга, Махдий ва хулафои рошидиннинг суннатига ергашинг. Уларга маҳкам ёпишинг. Жон ҳолати ва озиқтишларингиз билан тишлаган каби (ёпишинг)…» Мухдас (динга зарар келтирувчи янги чиққан) ишлардан сақпанинг. Зеро, ҳар мухдас бидъатдир Барча динлар кишиларни езгуликка даъват қила ди. Ислом илоҳий динларнинг сўнггиси ва мукам мали саналади. Бу диннинг китоби Қуръонда ва пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайхи вас саллам ҳадисларида инсон ҳаётининг барча жиҳат ларига доир мукаммал йўл йўриқлар белгилаб берилган.

Ушбу китобда ҳаётда ҳар бир инсон амал қилиши зарур амаллар баён етилган. Суннатга эргашиш аҳамияти содда ва таъсирчан тушунтирилган маз кур китобда уйга кириш, овқатланиш, ухлаш, кийиниш, мисвок ишлатиш, саломлашиш, уйдан чиқиш, мажлисда, сафарда, масжидга кириш, қариндош ларни зиёрат қилиш каби кундалик хатти ҳара катлар одоби чиройли изоҳлаб берилган. Таҳорат олиш, ҳожатхонага кириб чиқиш, бозор ўчар қилишда ҳам маълум тартибларга амал қилиш ки шининг ахлоқини мукаммал қилиши таъкидланган. Дўст бўлиш, улар билан муомала қилиш, қабр зиё рати ғоят нозик иш екани, унинг масъулияти оғир лиги шарҳлаб берилган. Aксириш ва эснаш, тунги ибодат, таҳажжудда, тақдирга рози бўлиш, ихлос қилишда ҳикмат кўплиги уқтирилган.

Бугунги ривожланиб бораётган бир даврда ҳам ота-оналар, устоз ва мураббийлар фарзандларимизни ва ёшларимизни одоб-ахлоқига, уларнинг тарбиясига жиддий эътибор қаратиши лозим бўлади. Зеро, юрт келажаги ва халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимиз ва ёшларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқдир.

Молик ибн Aнасдан ривоят қилинади. Оналари уларга бундай дер эканлар: «Робиъанинг олдига бор. Унинг илмидан олдин одобини ўрган».

Улуғларимиз мана шундай бўлганлар. Улар одоб-ахлоқни биринчи ўринга қўйишган ва уни барча нарсадан афзал билишган.

Aллоҳ таолодан барчаларимизни одоб-ахлоқ масаласига жиддий эътибор қаратишимизни насиб етсин. Фарзанларимиз ва ёшларимизни гўзал одобли қилиб тарбиялашимизга муваффақ қилсин.

  Ш.Бойназаров

Хива тумани «Хон Исмоил Журжоний» масжиди имомхатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *