МИССИОНЕРЛИКНИНГ ЗАРАРЛАРИ ВА УНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

 Маълумки, Ўзбекистон Республикаси виждон эркинлиги тўлиқ таъминланган. Виждон эркинлиги-фуқароларнинг у ёки бу динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқидир.

1998 йилда қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» ги қонунининг 5-моддасига кўра: «Давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб қуватлайди. Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган ҳатти-харакатлар (прозелитизм), шунингдек бошқа хар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади» деб белгилаб қўйилган.

Миссионерлик деганда нима тушунамиз?

Миссионерлик (миссия-лотинча юбориш, топшириқ)-бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир дини тарғиб қилиш демакдир.

Миссионерлик асосан, христианликка хос бўлиб, бу харакат христианлик Византия имперасида давлат дини сифатида эълон қилиганидан эътиборан олиб борилади. Мазкур харакатнинг илк даврида христиан миссионерлари ўзларининг миссионерлик харакатларини Европа ва Яқин Шарқдаги кўп худоликка сиғиниб келган аҳолини якка худоликка тарқиб қилишдан иборат деб кўрсатганлар.

Кейинчалик бундай қарашлари эскирди, хусусан ҳозирги вақтга келиб, жаҳон аҳолисининг деярлик 80-90 фоизи ўз динига, аксарият ҳолларда якка худоликка эга бўлган даврда «миссионерлик» ва айниқса, «прозелитизим» салбий бир ҳолатга айланиб қолди.

“Миссионерлик” тушунчаси умумий маънода бирор динга эътиқод қилувчи халқлар ўртасида бошқа динни тарғиб қилиш маъносини англатади. Миссионерлик, асосан христианлик динига хосдир. Бундай ҳаракат христианлик дини қадимий Византия империясининг давлат дини сифатида эълон қилинган даврдан буён амалга оширилиб келмокда. Христиан руҳонийлари даставвал миссионерлик ҳаракатини Европа ва Яқин Шарқдаги кўпхудоликка эътиқод қилиб келган аҳолини яккахудоликка даъват қилиш байроғи остида олиб бордилар. Шу тариқа IVасрда пайдо бўлган христиан миссионерлиги XIII-XVI асрларда Ҳиндистон, Хитой, ва Японияга кириб борди.

Католик черковида эса миссионерлик Испания ва Португалия империялари ташкил топгач (XIII-XVIасрлар) да тараққий этди.

Миссионерлик ҳаракати Буюк Рим империясига янги ерларни ўзлаштиришга катта ёрдам берди. Католик миссионерлигига рахбарлик қилиш учун папа Григорий XV 1662 йилда “Диний тарғибот конгрегацияси” ни таъсис этди.

XIX асрга келиб эса миссионерлик янгидан фаоллашди.Ушбу ҳаракат вакиллари бўлган миссионерлар ўз фаолиятларини Африкада кенг тарзда ёйиб, ўз мамлакатларининг сиёсатини ўтказишга ёрдам бердилар.

Миссионерларнинг турли давлатлар, жумладан, Марказий Осиё минтақаси мамлакатларида олиб бораётган фаолияти христианликни тарғиб қилишда махсус адабиётлар, аудио ва видеокассеталарни маҳаллий тилларда тайёрлаш ва бепул тарқатиш масалаларига эътибор қаратадилар.

Юқоридаги каби мисолларни яна давом эттириш мумкин. Аммо шуларнинг ўзи ҳам миссионерлик ҳаракати турли дин вакиллари ўртасида ҳамда мусулмонлар орасида динлараро ва миллатлараро низоларни келтириб чиқаришга замин яратиш мумкин эканлигига далолат беради.

Хулоса қилиб айтганда бугунги кунда миссионерлик ҳаракати инсонлар орасида ҳамда баъзи-бир ёшларимиз нигоҳида  диний мутаассибликнинг ўзига хос кўриниши сифатида намоён бўлмоқда десак асло муболаға бўлмайди.

Ҳозирга даврда ҳам христианликга мансуб миссионерлик, протестантликга мансуб миссионерлик, еттинчи кун адвентисларига мансуб миссионерлик ва иегово шоҳидларига мансуб миссионерлар ер юзида ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар. Аслида буларнинг барчасини эътиқоди бир-бирига зид ва қарама-қарши бўлиб, ҳар бирининг ўз раҳбар ва ташкилотлари мавжуддир. Тарғибот ишлари учун маблағлар сарфланиб, ўзларининг газета ва журналларини чиқарадилар. Аҳоли орасида тарғибот учун кўпроқ аёллардан, беморларга дори-дармонлар тарқатиш ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш йўли билан фойдаланадилар. Бундай тарғибот дин ва унинг мазмун моҳияти, инсон ва жамият ҳаётидаги муҳим ўрни ҳақида керакли маълумотга эга бўлмаган, соф эътиқодни билмаган имони суст кишиларни фикрини ўзгартириш ҳамда уларга бир динни ёмонлаб, бошқасини яхши деб талқин қилиш доимо осон кечган. Шунинг учун тарғиботда шу жиҳатдан кенгроқ фойдаланишади. Тарғиботда оҳисталик билан ҳаракат қилсаларда охир оқибатда ҳаракатлари ислом динини ниқоб қилган ақидапарастларнинг мудҳиш ҳаракатларидан ҳеч ҳам фарқи йўқдир. Бунга юқорида қайд этилган “салбчилар” воқеаси мисол бўла олади.

Ҳар бир инсоннинг эътиқоди аввало ўзи учундир. Унинг тўғри эътиқодда бўлишлиги ўзи ва жамият учун фойда келтиради, нотўғри эътиқодда бўлишлиги ўзига ҳам жамиятга ҳам катта зарар келтиради.

Яна инсонни теран фикрлашга ундайдиган ҳолат шуки, Ватанимиз Ўзбекистонда 90 фоиздан ортиқ фуқароларимиз Ислом динига эътиқод қилса ва мустақилликдан буён турли дин вакиллари ҳамда 130 дан зиёд миллатлар билан “Ўзбекистон умумий уйимиз” шиори остида тинчлик ва барқарорликда бахтиёр ҳаёт кечираётган бир вақтда айрим кимсаларнинг “миссионерлик” ҳаракатидан мақсади нима? Дарҳақиқат, бундай ҳаракатларнинг мақсадини ҳар қандай жамият огоҳ бўлишлиги учун тарих ўзи сўйлайди. Шунинг учун ҳам бежиз айтилмаганки “тарихсиз келажак йўқ” деб.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки юртимизда дин ва азалий қадриятлар ҳамда турли миллатларни қадрига етилиб, тинчлик ва барқарорликда улар билан ҳаёт кечиришлигимиз, аввало Аллоҳ таолонинг юртимизга тушган муборак назаридир ҳамда ишлаб чиқилган қонун-қоидалар ўта муҳим ва тўғри бўлиб, шу боис халқимиз тинч ва равон йўлда эканлигига далолат қилади. Шундай экан бу юртда ҳеч қандай миссионерлик ҳамда ақидапарастликка ҳожат ҳам ўрин ҳам йўқдир. Демак ҳар биримиз соф эътиқодда бўлиб, Аллоҳ таолонинг улуғ неъмати тинчлик ва фаровонлик ҳамда тараққиёт йўлида доимо хизмат қилишимиз зарурдир. Бу борада ҳам яратганнинг ўзидан ёрдам сўраган ҳолда ҳеч кимни тўғри йўлдан адаштирмаслигини ҳамда тўғри йўлдан адашганларга ҳидоят ато этишини сўраймиз.

                                                           Ф.Сейтимметов

Гурлан тумани “Ҳидоят” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *