КОРОНАВИРУС – АЛЛОҲ ТАРАФДАН ИНСОНИЯТГА БЕРИЛГАН СИНОВ

Ҳаммамизга маълумки ислом дини инсониятни сиҳат саломатликнинг  улуғ неъмат эканлиги, уни асраб авайлашлигимиз, унинг қадрига етишлигимиз буюрилган.

Имом Байҳақий ва Имом Ҳаким ривоятида Расуллулоҳ (САВ) бундай деб марҳамат қиладилар: “Беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат бил, кексалигингдан аввал ёшлигингни, бетоблигингдан аввал саломатлигингни, фақирлигингдан аввал бойлигингни, бир ишга машғул бўлиб қолишдан аввал бўш вақтингни ва ўлимнинг келмасидан аввал ҳаётлик вақтингни”. Аллоҳ таоло инсонга нима фойда-ю нима зарар экани ҳақида бизларни огоҳлантирган, шунинг учун ҳам ислом дини барча замон ва маконларга салоҳиятли бўлган илоҳий таълимотдир.

Ҳурматли азизлар, ҳаммамизга маълумки дунёнинг барча давлатларида тарқалган “COVID-19” деб аталган коронавирув пандемиясига қарши кураш синов жараёнида эканлигимизни унутмаслигимиз керак. Бугунги кунда коронавирус пандемияси дунё ҳалқларини ташвишга олиб тургани энг катта муаммj десак муболаға бўлмайди. Мусулмон киши бу ҳам Аллоҳ таолонинг бандаларига юборган бир синови эканини яхши билади. Лекин бундан тўғри сабоқ чиқариб Аллоҳ таолонинг бизга берган саноқсиз неъматларини қадрлашимиз, шукр қилишимиз, қўлимизда борини яқинларимизга, айниқса муҳтожларга улашишимиз керак бўлади. Ҳурматли азизлар, бу синов Биз инсониятни ортимизга яхшилаб назар солиб, қилган ишларимиз ҳақида фикрлашимизга мажбур қилади. Маълумотларга кўра, коронавирус сабабли кўчалардаги тартибсизликлар, жиноятлар камайиб, одамлар бир бирига меҳр оқибатли бўла бошлаган, ота-оналари, оила аъзолари билан кўпроқ вақт бирга бўлмоқдалар. Бақара сурасининг 216-оятида Аллоҳ таоло бундай деган: “Ёқтирмаган нарсангизда сизларга яхшилик бўлиши мумкин, ёқтирган нарсангизга эса сизларга ёмонлик бўлиши мумкин. Аллоҳ билганини сизлар билмайсизлар”. Аллоҳ таоло бизларга ота-онамизданда меҳрибон ва раҳмлидир, шундай экан инсон бахт саодати учун Аллоҳни буюрганларига амал қилиб, қайтарган ишларидан тийилмоғимиз лозимдир. Пайғамбаримиз (С.А.В) марҳамат қиладир: “Вабо келган вақт Аллоҳ унга ёзганидан бошқаси бўлмаслигини билган ҳолда савоб умидидда уйида ўтирган кимсага шаҳиднинг ажри бўлади” деб айтганлар.

 Шунинг учун ҳам инсон вабо ҳаётига хавф соладиган бошқа касаллик тарқалган вақтда шариатимиз кўрсатмасига амал қилиб Аллоҳнинг тақдиридан рози бўлган ҳолда уйида ўтирса, гарчи ўша вабо сабабли вафот қилмаса ҳам, шаҳиднинг ажру савобига етади. Имом Термизий ривояти Пайғамбаримиз (САВ) мараҳамат қиладилар: “Мўмин киши ўзини хорлаши дуруст эмас дедилар, шунда саҳобалар сўради “Ўзини қандай хорлайди” дейишди, “Тоқати етмайдиган балога ўзини рўбарў қилади” деганлар. 

Шу ўринда Пайғамбаримиз (САВ) яна бир ҳадиси шарифда айтадиларки: “Исломда зарар бериш ҳам, зарур кўриш ҳам йўқ. Кимки зарар берса, Аллоҳ унга ҳам зарар беради. Кимки машаққатга солса, Аллоҳ уни машаққатга солади” (Имом Ҳоким ривояти). 

Аллоҳ таоло бизларни ўзининг ҳидоятидан адаштирмасин ва бошимизга тушган ушбу касалликни тез фурсатда кўтарсин ҳамда машаққатдан кейин келадиган енгиллик, яхшилик билан сийлансин. 

 

Ш.Бойназаров

Хива тумани “Хон Исмоил Журжоний” 

масжиди имом-хатиби

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *