ИСЛОМ ДИНИ БАҒРИКЕНГЛИК ДИНИ

 

Ислом динининг тинчлик ва осойишталикк бўлган эътибори юқори бўлиши билан бир қаторда, бағрикенглик унинг асоси ҳисобланади. “Бағрикенглик” деганда илмий фаолият ва ихтимоий ҳаётнинг турли соҳалари тушунилади. Жумладан, сиёсат, фалсафа, илоҳиёт, ижтимоий аҳлоқ, қиёсий диншунослик фанларни ўз доирасида истифора қилади. Диний бағрикенглик турли дин вакиллари эътиқодига мавжуд ақидавий фарқлардан қатъий назар уларнинг ёнма-ён ўзаро тинч-тотув яшаши ҳамда ҳар бир диний таълимотига ҳурмат билан қарашни билдиради. Ҳар ким ўз эътиқодига амал қилмоғи эркин ҳолда бўлмоғи мана шу ҳуқуққа бошқалар ҳам амал қилмоғи лозимдир. 

Азизлар, юртимизда 130 дан зиёд миллат вакиллари истиқомад қиладилар, ҳаммаси бир оила, ака-укалардек яшамоқдалар, буларнинг барчаси ислом динининг бағрикенглигидан десак муболаға бўлмайди. Муқаддас ислом дини ҳам жаҳон динлар ичида ўзининг илк давриданоқ бағрикенглик дини сифатида жаҳонга танилди. Ислом дини ўзидан олдинги динларни (яҳудий, насронийлик) эътироф этибгина қолмасдан, уларнинг ҳақ хуқуқларини қонун билан мустаҳкамлаб қўйган, шунинг учун ҳам уларнинг маданият ва анъаналарига эҳтиром билан қарашга ҳамда улар билан адолатли муносабатда бўлишга буюради. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади: “Кимки аҳли зиммага бирор заҳмат етказса, қиёмат куни мени ўзининг душмани сифатида кўради”. Ислом дини илк даврларданоқ ўзидан олдинги динларга ҳеч қандай тазйиқ ўтказмади, мазҳаб ва мафкураларга қарши таасублик этмади. “Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртингиздан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ сизларни қайтармас. Албатта Аллоҳ адолатли кишиларни севар.” (Муштахона сураси 8-оят)

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадики, Пайғамбар алайҳиссалом рафиқул аълога интиқол қилганларида, яъни вафот қилишларидан олдин бир яҳудийга ўз совутларини гаровга бериб, ундан 30 соъ арпа сотиб олган эканлар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо мана шу воқеани у зотнинг бағрикенглик борасида ўз умматларига кўрсатган энг катта таълимлари, деганлар.

Дарҳақиқат, Пайғамбар алайҳиссаломга қарз берадиган саҳобалар йўқмиди? Саҳобаи киромлар ҳазрати Пайғамбар алайҳиссалом учун қарз тугул, мол-дунё тугул жонларини беришга ҳам тайёр эдилар. Ниҳоятда бой-бадавлат саҳобалар бор эди, бутун бошли қўшинни қурол-яроғ, улов билан жиҳозлаган, кийим-бош, озиқ-овқат билан таъминлаган саҳобалар, ҳазрати Усмон каби бутун бошли боғларни, қудуқларни сотиб олиб, мусулмонларга вақф қилиб берган саҳобалар жуда кўп эди. Лекин нима учун Пайғамбар алайҳиссалом ғайриддиндан, яҳудийдан озгина арпани гаров эвазига қарзга оляптилар? Нима учун зиммаларида қарз қолган ҳолда рафиқул аълога интиқол қиляптилар? Буларнинг барчаси Азизул Ҳаким Аллоҳ таолонинг чексиз ҳикматидир. Бу Ислом умматига ўзига хос таълимдир, яъни бошқа дин, бошқа мамлакат, бошқа миллат вакиллари билан ҳам ана шундай муомала қилиш дурустлигини ўргатишдир. Демак, мусулмон одам ўзи яшаётган жамиятда ҳар қандай инсон билан қўни-қўшни бўлиб яшаши, савдо-сотиқ, олди-берди қилиши, улар билан борди-келди қилиши мумкин экан, дўстона қўшничилик муносабатларини йўлга қўйиши жоиз экан.

Истиқлол халқимиз учун чексиз имкониятлар эшигини очиб берди. Унинг халқимизга берган бахт-саодатининг ҳад-ҳудуди йўқ. Буюк неъмат – мустақилликнинг дин аҳлига кўрсатган таъсири янада улкан. Шукрки, истиқлол туфайли динимиз ва миллий қадриятларимиз, ўтмиш аждодларимиздан қолган тарихий меросимиз қайта тикланди ҳамда диний таълимотлардан элимиз яна баҳраманд бўла бошлади.

Мустақиллик йилларида ўзининг таркиби ва мазмуни жиҳатидан хилма-хил миллат, маданиятлар бирлигидан ташкил топган жамиятимизда ҳам миллатлараро тотувликни сақлаш, фуқароларнинг ҳамжиҳатлиги ва бағрикенглигини таъминлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Зотан, хайрли ишларда ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшаш, Яратганнинг талабидир. Оллоҳ таоло барчамизни ўз йўлидан адаштирмасин.

М.Каримова.

  Хива тумани “Қушчи Каттабоғ” маҳалласи отинойиси   

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *