ИСЛОМ ДИНИ ҲАМЖИҲАТЛИККА ЧАҚИРАДИ

Яратганга шукрлар бўлсинки, Ўзбекистонимизда 130 дан ортиқ миллат вакиллари ҳамжиҳатликда яшаб келмоқдалар. Бугунги кунда турли экстремистик гуруҳлар муқаддас динимиз номидан амалга оширилаётган хунрезликлари сабабли баъзи мусулмон бўлмаганлар исломни қолоқ дин сифатида баҳолашади. Ўзбекистонимизда ислом қадриятлари ва уларни ривожлантириш мавзусида қанчадан қанча анжуманлар ва йиғилишилар ўтказилмоқда. Буларнинг ҳаммаси тинчлигимиз шарофати биландир албатта. Айрим илми йўқ, ислом динига нисбатан адоватда бўлиб, исломга терроризм ва жоҳиллик тамғасини қўймоқда. Муқаддас ислом дини шаънига ушбу бўхтонни тўқиётганлар Расуллулоҳ (САВ) нинг ўзга дин вакиллари билан адолат тамойиллари асосида тинч тотув яшашга доир амалий кўрсатмаларни бутунлай назардан қочирмоқдалар.

Азизлар, муқаддас ислом дини бизга ўзга дин вакилларига адолат билан муносабатда бўлишга чақиради. Дарҳақиқат, ислом динини ўзининг тарихи давомида мусулмонларни ғайридинлар билан бир жамиятда ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват қилади. Хужурот сурасининг 13-оятида шундай дейилган: “Эй одамлар, биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлилигингиз энг тақводорингиздир.”

Расулуллоҳ (САВ) оламларга раҳмат пайғамбари бўлиб келган даврдан ҳозиргача давомли бўлиб келмоқда. Аслида ушбу ҳамжиҳатлик ва маданий алоқалар бутун инсоният тарихи давомида мустаҳкамланиб келган. Ҳар бир мўмин мусулмон ислом дини кўрсатмаларига мувофиқ, ҳатто ғайридин қўшниси билан ҳам яхши муомалада бўлган, унга зарар етказмаган. Агарда унинг дину диёнати бошқа бўлса ҳам, унга яхши муносабатда бўлган инсонларнинг диний бағрикенглиги, мурувват фақат, раҳм шафқат халқлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва аҳиликка чақиради.

Диний бағрикенгликдаги чиройли юзлар дунё тупроғида йўқ бўлиб кетади, лекин чиройли амаллар жаннатда энг гўзал сиймони чизиб бериб абадий қолади. Муқаддас ислом дини эътиқодда бўлган кишиларнинг ҳамкор ва ҳамжиҳат яхшиликлари учун хизмат қилади.

Аллоҳ таоло барчаларимизни Яратганнинг суюкли бандалардан бўлишимизни насиб қилсин, Яратганнинг рози қиладиган ҳайрли амалларда собитқадам айлаб, ўзаро меҳр-муҳаббатдан айирмасин. Омин

Ш.Жуманиязов

Хива тумани “Мулла Абдуқодир бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *