ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ДИНИМИЗ ТАЛАБИ.

Муқаддас Ислом динида барча соҳалар сингари инсон ҳуқуқлари борасида ҳам меъёрлар белгилаб берилган. Қуйида бир неча мисоллар келтириб ўтамиз, улардан Ислом қонунларининг адолатли эканини англаш қийин эмас. Исломда ҳар бир шахснинг ҳаёти ва мулки (унинг диний мансублигидан қатьи назар) муқаддас ҳисобланиб, эҳтиром этилади. Аллоҳнинг дини ҳатто инсоннинг ор-номусини ҳам ҳимоя этиб, ўзгаларни камситиш, таҳқирлаш, улар устидан кулиш кабилардан қатъиян қайтаради. Айниқса, баъзи қитъаларда кенг тарқалган ва доимий уруш-жанжалларнинг сабабига айланиб кетган ирқий камситиш каби иллат Ислом нуқтаи назарига ва моҳиятига умуман тўғри келмайди. Дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жалла ўзининг каломида бу хусусда: “Эй инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир”, деб марҳамат қилган (Ҳужурот, 13). Ўзбекистон мусулмонлари идораси 10 Ислом маълум бир шахсларни ёки бутун бир миллатни бойлиги, куч-қудрати, ирқий келиб чиқиши ёки шунга ўхшаш жиҳатлар билан фахрланишдан қайтаради. Аллоҳ барча инсонларни тенг қилиб яратган, уларнинг бир-биридан афзаллигини белгилаб берувчи мезон эса юқоридаги оятда зикр этилган. Бу хусусда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан қуйидагича ҳадис ривоят этилган: «Эй инсонлар, Раббингиз ягонадир ва сизларнинг отангиз Одам (алайҳиссалом) ҳам бирдир. Араб араб бўлмаган кишидан, араб бўлмаган киши арабдан, оқ рангли қора рангли кишидан ёки қора рангли оқ рангли кишидан афзал, устун эмасдир, афзаллик тақводорлик билан бўлади».

Аллоҳ таоло: “Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртингиздан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолатли кишиларни севар” (Мумтаҳана, 8). Ушбу ҳукм Ислом дини нақадар инсонпарвар ва бағрикенг эканининг ёрқин далили, бошқа диндагиларга яхшилик ва адолат қилишдан ҳеч кимни қайтармайди. Мусулмон киши бошқа дин вакилларининг ибодатхоналарини ҳурмат қилади, уларнинг диний-ақийдавий масалаларига аралашмайди, уларга ноҳақ жабр қилмайди, ораларини яқинлаштиради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг: “Ким бир аҳдлашган (ғайридин) кишининг ҳақини поймол этса Ўзбекистон мусулмонлари идораси 28 ёхуд уни тоқати етмайдиган нарсага мажбур қилса ёки ундан ўз розилигисиз бир нарса олса, қиёмат куни мен ўша одамнинг хусуматчиси бўламан”, деганлари бунга далилдир (Абу Довуд ривояти).

Мусулмон одам бошқа дин вакиллари билан яхши алоқада бўлади, уларга ҳадя бериб, улардан ҳадя олиши мумкин. Муҳаммад (алайҳиссалом) бошқа дин вакиллари билан шахсан яхши алоқада, гўзал муомалада бўлганлар. Жумладан, уларга ҳадялар бериб, улар томонидан қилинган ҳадяларни қабул қилганлар, бошқа дин вакиллари томонидан ҳадя қилинган кийимларни кийиб юрганлар. У зот Ҳабашистондан келган насроний меҳмонларни ўз масжидларига туширганлар ва: “Улар бизнинг соҳибларимизни ҳурмат қилган эдилар. Мен уларни ўзим икром қилишни хуш кўраман”, деб шахсан ўзлари уларга хизмат қилганлар. Шунингдек, у зот Нажрон насоролари гуруҳини ҳам ўз масжидларига туширганлар ва у ерда ибодатларини қилишларига рухсат берганлар. Исломда мусулмонларга қарши уруш қилмаган ғайридинлар билан тинч-тотув яшаш, уларга яхшилик қилиш ҳамда адолатли бўлиш йўлга қўйилган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан кейин Ислом давлатига бошлиқ бўлган шахслар ҳам бошқа динлар вакилларига нисбатан бағрикенглик сиёсатини давом эттирганлар. Ҳазрат Умар Байтул Мақдисга келганларида у ердаги масиҳий динидаги аҳолининг шартларини қабул қилган ҳолда аҳднома тузганлар.

Илмий баҳслар, изланишлар ва мансаблар ҳақида ҳам худди юқоридаги фикрни айтиш мумкин. Ислом давлати соясида кишилар, дини ва мазҳабидан қатъи назар, тенг шароитда яшаб, ижод қилишган. Халифа Маъмун ўз академиясига турли дин ва мазҳаб соҳиблари бўлган олимларни тўплаган ҳамда уларга: “Илмдан нимани хоҳласангиз баҳс қилаверинглар, фақат тоифачилик мушкулоти келиб чиқмаслиги учун, бирин Ўзбекистон мусулмонлари идораси 30 гиз ўз диний китобидан далил келтирмаса бўлди”, деган эди. Дарҳақиқат, Ислом бағрикенглик динидир. Унда илм ва олимлар ҳурмат қилинади. Хоҳ улар мусулмон, хоҳ насроний, хоҳ яҳудий бўлсин. Ислом ақидаси олдинги самовий ақидаларнинг тўлдирувчисидир. Уларнинг барчаси яхшиликка, ўзаро тотувликка даъват қилиб, ёмонликдан қайтаради. Барча самовий динлар меҳроқибат, сабр-тоқат, эзгулик, ўзаро биродарлик ва ёрдамга тайёрлик каби умумбашарий қадриятларни ўзларининг асосий тамойиллари деб биладилар. Ушбу ўгитларни ҳар бир инсоннинг қалби ва онгида мустаҳкамлашга интиладилар. Шунинг учун ҳам бошқа дин вакилларига нисбатан бағрикенглик, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш курраи заминдаги давлатлар ва одамлар тинч-тотув яшашининг асоси бўлмоғи керак.

Шукрки, халқимиз, диёримиз мўмин-мусулмонларининг аксарияти бундай нопок қилмишларни қаттиқ қоралайди; Ислом динимиз, аҳли сунна ва жамоа таълимотига содиқлигини янада мустаҳкамлаш йўлидаги ибодатларида собитдир. Юртимиз мусулмонлари бошқа динлар вакиллари билан биргаликда Ватанимиз Ўзбекистоннинг янада гуллаб-яшнаши йўлида ҳаракат қилмоқдамиз. Биз улар 43 Диний бағрикенглик тамойиллари ёшлар талқинида билан турли тадбирлар, анжуманлар ўтказиб, муштарак вазифаларимизни маслаҳатлашиб ўтказамиз. Бир-биримизни диний байрамларимиз билан қутлаймиз. Бу мамлакатимизда қарор топган тинчлик-осойишталик, диний бағрикенгликнинг қутлуғ самараларидандир. Сарвари олам ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад (солаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам бир ҳадиси шарифларида бундай марҳамат қилганлар: “Барча дин аҳлига хайру эҳсон қилингизлар”. Динлараро бағрикенглик ғояси нафақат диндорларнинг, балки бутун жамият аъзоларининг эзгулик йўлидаги ҳамкорлигини назарда тутади. Азал-азалдан юртимизнинг йирик шаҳарларида масжид, черков ва синагогалар ўз ибодатчиларига эмин-эркин хизмат кўрсатиб келгани, тарихимизнинг оғир синовли йилларида ҳам диний асосда можаролар чиқмагани халқимизнинг динлараро бағрикенглик борасида ибратли тажрибага эга эканидан далолат беради.

Ш.Қўчқоров

Ҳазорасп тумани “Олти Алам бобо” масжиди имом-хатиби.

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *