“ҲИЗБИЙЛАР”НИНГ НАЙРАГАНИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Бизни яратган зотга ҳамдлар ва мақтовлар бўлсинки бизнинг юртимиз мусулмонлари ислом ила мушарраф бўлганидан буён соф эътиқод ва мустаҳкам манҳаж билан аҳил иноқлик бўлиб яшаб келмоқдалар. Чунки динмиз асоси бўлган Қуръни каримда ва пайҳамбаримиз алайҳи солати васаллам ҳадисларида фирқаларга бўлинмасликка ва тафриқага тушмасликка буйурган.

Аллоҳ таолор Қуръони каримнинг Оли Имрон сураси, 103-оятида марҳамат қилиб:

«Ҳамангиз Аллоҳнинг арқони (қуръони)ни –махкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг» деб бизни динимиздаги зарур ишга-иттифоқликка буюрган.

Мана шу оятда динимизнинг мохияти биз мусулмонларга аниқ баён қилиб берилди. Демак, Аллоҳ таоло бизни аввало, барчамиз имкон қадар Қуръони карим кўрсатмасига амал қилган ҳолда, бирликда, ҳамжихатликда яшаб бормоғимизга, иккинчидан эса, фирқаларга бўлинмамасликка буюрди. Биз бу оятдаги «БЎЛИНМАНГ» деган буйруқни Ислом номини ниқоб қилиб олган биронта гурух ёки оқимга кирманглар, деб тушунамиз,

Кейинги асрда ислом ва мусулмонлар бирлигини бузушга ҳаракат қилаётган кучлар,ўз ичимизда ихтилофлар келтириб чиқаришга қаратилган оқимларни келтириб чиқаришга улгурди. Ислом оламини ичдан бузишни кўзлаган душманлар режаси асосида ХХ асрга келиб, “Ҳизбуттаҳрир” деб аталган ташкилот юзага келди. Ташкилот вакиллари ушбу номдаги “ҳизб” сўзини Қуръондаги оятлардан фойдаланиб олганлар. “Ҳизб” сўзининг луғавий маъноси гуруҳ, партия, тобе кишилар демакдир. Умуман, номида “ҳизб” сўзи қатнашган оқимлар бу сўзни Қуръонда келгани учун ҳам фойдаланадилар. Улар ўзларини “Аллоҳнинг ҳизбимиз”, деб ўйлайдилар. Ҳолбуки, “шайтоннинг ҳизби” ҳам борлигини унутиб қўядилар.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қуръонда бундай деган:

“Айнан ўшалар Аллоҳнинг ҳизби (динининг ҳимоячилари)дир. Огоҳ бўлингки, албатта, Аллоҳнинг ҳизбигина нажот топувчидир!”. (Мужодала сураси, 22-оят).

Мазкур оятдаги “Аллоҳнинг ҳизби”дан мурод Аллоҳнинг динини ҳимоя қилувчилардир.

Бугун ўзларини ҳизбий деб атаётган тоифаларнинг Ислом ва мусулмонларга зарарлари тегса тегдики фойдалари тегмади.Уларнинг мусулмонлар учун бирор масжид ёки мадра ёки мактаб ваё кутубхона қурганини ким кўрибди.Улар сабабли қанчадан қанча ёшларнинг эътиқоди бузулиб,дини ҳаёти барбод бўлса бўлдики фаровон бўлмади.Яна улар ўзларини диннинг ҳимоячиларимитз деб аташлари,жахолатдан бошқа нарса эмас.

“Тафсири Жалолайн”да бу ердаги “Аллоҳнинг ҳизби”ни тафсир қилинар экан: – “улар Аллоҳнинг амрига эргашадилар, таъқиқидан узоқ бўладилар”, дейилган.

Бугунги кундаги ҳизбуттаҳрир Аллоҳ ва унинг расули фарз қилган илм олиш, илм талабидан юз ўгириб, ўзлари ўйлаб топган “халифалик давлати”ни қуришга уруниб ётибдилар-ку! Ҳатто улар бу вайронкор ғоялари йўлида намоз ўқимасликка, Аллоҳнинг амрларини вақтинчалик қилмай туришга ҳам чақирмоқдалар-ку! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам исломни бутун дунёга ёйишга ҳаракат қилар эканлар, саҳобаларига бирор марта ва бирон вақтда намоз ўқимай туришга ёки Аллоҳнинг амрларига бўйсинмай туришга чақирганмилар?! Йўқ, асло!

Бугунги кундаги ҳизбуттаҳрир ўзларининг вайронкор ғоялари йўлида ахлоқсизликка ҳам рози бўлмоқдалар-ку! Ахир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен гўзал ахлоқларни камолга етказиш учун юборилганман!” демаганмидилар?!

“Моида” сурасининг юқоридаги 56-оятида Аллоҳнинг ҳизби бўлиш учун “имон келтирганларни дўст тутиш” шарти ҳам кўрсатилган. “ал-Кашшоф” тафсирида “Аллоҳнинг ҳизби” Аллоҳ таолонинг авлиё бандаларига нисбатан ихлосли бўлиши кўрсатилган. Бугунги кундаги ҳизбуттаҳрир Аллоҳнинг авлиёуллоҳларини жисмонан йўқ қилинишига, уларнинг қабрларини портлатинишига рози бўлмаяптиларми?!

Ҳизбуттаҳрир авлиёуллоҳларни яхши кўриш у ёқда турсин, оддий мўъмин-мусулмонларга ҳам нафрат билан қаровчилардир. Ўз юртларини кофиристон дегувчи, ўз юртдошларини кофир деб, уларга бор нафратини сочувчилардан яна нима кутиш мумкин?! Ўз туғишган ака-укаларини, ёшликдаги дўст-биродарларини кофирлар деб ёмон кўрувчи, меҳрбонлик билан тарбиялаган ота-онасига ҳам дунёга келтиришдаги оддий бир восита деб қаровчи ҳизб вакилларини “имон келтирганларни дўст тутиш” шартини бажарувчи, деб бўладими?!

Аслида, ҳизбуттаҳрир қуйидаги оятда кўрсатилган шайтоннинг ҳизби эканига шак-шубҳа йўқ: “Уларни шайтон эгаллаб олиб, уларга Аллоҳнинг зикрини унуттирди. Ана ўшалар шайтоннинг ҳизби (гуруҳи)дирлар. Огоҳ бўлингки, албатта, шайтоннинг ҳизби зиён кўрувчидир! Албатта, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига мухолифлик қилганлар, айнан, ўшалар энг хор кимсалар ичида бўлурлар”. (Мужодала сураси, 19-20-оят). Юқорида келтирилган маълумотлар орқали билдикки ҳизбуттаҳрир Аллоҳнинг ҳизби эмас балки шайтоннинг ҳизби (гуруҳи) қилаётган ишни қилганлари кўриниб турибди.

Биз огоҳ бўлишимиз лозим бўладиган жойи шуки бунга ўхшаган оқимлар гуруҳлар одамларни айниқса ёшларни тўғри йўлдан чалғитадилар.Ҳозирда кўпчилик буларнинг кирдикорлари ва найрангларини тушиниб етган бўлсада айрим ёшлар буларнинг асл башарасини кўрмаяпди.Интернет тармоқлари орқали ўз қурбонларини овллашга харакат қилаётган бу манфур гуруҳнинг ёмонлигидан ёшларни огоҳ этайлик азизлар.

Ф.Абдуллаев

Боғот тумани “Иморат бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *