Иқтидорли имом-хатибларимиз “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази”да

Аввал хабар қилинганидек Хоразм вилоятидаги обрў-эътиборли, тажрибали

15 нафар имом-хатиблар октябрь ойида “Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази”да ва ноябрь ойида “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази”да танишув дарслари бўлиб ўтган эди. Шу каби ўқув-семинарларнинг навбатдагиси бугун 5 декабрь куни Сурхандарё вилояти Термиз шаҳридаги “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази”да бўлиб ўтмоқда. Бугунги танишув дарсини имом-хатибларимиз “Имом Термизий” мақбарасини зиёрат қилишдан бошладилар.

         Ўқув-семинар давомида имом-хатибларга Марказнинг асосий мақсад ва вазифалари Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома, ватандошимиз Абу Исо Термизий (Имом Термизий) ва термизий алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур ўрганиш ва уни юртдошларимиз ҳамда халқаро жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, шу билан биргаликда ёш авлодни эзгу ғоялар руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада кучайтиришдан иборат эканлиги тўғрисда маърузалар ташкил этилди.

Хоразм вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *