ТЕРРОРНИ ИСЛОМ ЛАЪНАТЛАЙДИ

            Бугун ойнаи жаҳон орқали, интернет сайтлари ёки иж-тимоий тармоқларда тар-қатилаётган хабарларнинг аксарияти, афсуски, террор-чилик, экстремизм, хунрез-лик, қўпорувчилик ҳақида. Баъзан бундай хабарларни ўқишга юрак бетламайди. Бу ишларни қилаётганлар Аллоҳ таолонинг амрларига бўйсунмаган разил кимса-лардир. Уларнинг жирканч қилмишлари жаҳон давлат-лари, халқлари тинчлигига рахна солмоқда.Ислом террорни, фасод ва бузғунчиликни бутун-лай қоралайди, лаънатлай-ди. Аллоҳ таоло Ер юзида бузғунчилик қилмасликка буюради: «Аллоҳ эса фа-содни (бузғунчиликни) ёқтирмайди» (Бақара су-раси, 205-оят). Шу суранинг 60-оятида эса: «Аллоҳнинг ризқидан еб-ичингиз, Ер юзида бузғунчилик қил-мангиз!» деб амр қилган.Муқаддас динимизни ниқоб қилиб олиб, бегуноҳ, бировга зарари тегмайди-ган кишиларни тап тортмай ўлдираётган   кишиларни мусулмон дейиш мумкин-ми?! Ахир, Аллоҳ таоло Моида сурасининг 32-оятида: «Би-рор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган ин-сонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни ти-рилтирган кабидир», деб марҳамат қилган-ку!Муфассирларнинг таъкид-лашларича, аслида ушбу оят ҳукми Исроил авлодига қарата айтилган бўлса-да, бироқ у барча мусулмонлар учун ҳам тегишлидир. Оят-нинг тақозо этишига кўра, Ер юзида фитна-фасод, буз-ғунчилик, қотиллик, қўпо-рувчилик, қароқчилик каби разил ишларни қилган ким-салар қилмишларига яраша жазога тортилиши керак.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир аҳдлашган жонни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидлай олмайди. Албатта, унинг ҳиди цирц йиллик масофадан келиб туради»,деганлар (Имом Бухорий ва Имом Термизий ривояти).Бошқа бир ҳадисда эса: «Ҳақиқий мусулмон унинг қўлидан ва тилидан бошқа мусулмонга озор етмайдиган кишидир» (Имом Бухорий ривояти), деб марҳамат қи-линган.»Террор» атамаси пайдо бўлганига чорак асрдан ошди. Террор дастидан минг-минглаб беайб одамлар ҳа-лок бўлмоқда, миллионлаб заминдошларимиз ўз уйидан, ватанидан чиқишга маж-бур бўлиб, сарсон-саргардон юрибди. Минглаб болалар таълим олиш у ёқда турсин, уйсиз-бошпанасиз, баъзилар ҳатто яқинларисиз ёлғизликда, ночор ҳаёт кечирмоқда.Ана шундай юртдошларимиздан бир гуруҳи бу йил Рамазон ҳайити арафасида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев кўрсат-масига биноан Яқин Шарқ мамлакатларидаги қонли тўқнашувлар ўчоғидан юртимизга қайтарилгани тарихий, оламшумул воқеа бўлди. Террорчилар имон, виждон, ирода ка-би тушунчалардан маҳрум кимсалардир. Уларнинг насаби ҳам, миллати ҳам, дини ҳам, ва-тани ҳам йўқ. Улар ўзгаларнинг аниқ режа асосида-ги ғаразли мақсадларини кўр-кўрона бажарадиган қўғирчоқлардир. Жаҳоннинг ҳамма ерида террорчи гуруҳлар одатда жоҳил, нодон, эътиқоди суст ё умуман эътиқодсиз, нима мақсадда жиноят қилаётганини анг-лай олмайдиган манқурт кишилардан тузилади.

Террорга қарши курашувчи мутахассислар: «Тер-рорчиликка қарши курашни учинчи жаҳон урушига тенглаш мумкин. Бу урушнинг алоҳида хусусияти шуки, унда бутун дунё жанг майдонига айланган. Бу инсон-ларнинг руҳияти ва қалбини забт этиш учун бошланган урушдир», дейишган.Адашган, тўғри йўлдан тойганларга ҳақни кўрсатиш, насиҳат қилиш, маслаҳат бериш муҳимдир. Зеро, Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари: Кўр кетар экан билмай истиқболда чоҳ, Уни огоҳ этмасанг, сендадир улуғ гуноҳ, деганлар.Мухтасар айтганда, бугун мамлакатимизда ҳукм су-раётган тинчлик-осойишталик Аллоҳ таолонинг бизга берган буюк неъматидир. Бунга дунё аҳлининг ҳаваси келаётгани рост. Тинчлик ўз-ўзидан қўлга киритилмага-нини ёшларга тушунтириш, унинг барқарор бўлишини Яратгандан сўраш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

М.Матяқубов

Кўшкўпир тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *