ПЕРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИНИНГ ИНСОН ҲАЁТИГА САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

Қиш фаслининг энг кутилган байрами бу — Янги йил. Ушбу байрамда турли кўнгилсизликлар содир бўлишини олдини олиш учун ҳар биримиз масъулмиз. Лекин кўпчиликни қийнаётган муаммо бор. Гап пиротехника воситалари ҳақида кетмоқда. Янги йил арафасида пиротехника воситаларини нафақат пойтахтга, балки вилоятлар марказларига олиб киришга уринишлар кўпаймоқда. Катта даромад илинжида юрган баъзи нопок кимсалар ҳаёт учун хавфли бўлган пиротехника воситаларини мактаб ўқувчиларига пулламоқчи бўлаяптилар. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ҳар бир фуқаронинг бурчи.

   Ўзбекистон Республикасининг2010 йил 22 сентябрдаги «Пиротехника буюмлари муомаласи тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш, пиротехника воситаларини мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш, ушбу турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш, савдоси билан шуғулланиш, у билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилаяпти.

  Таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларга пиротехника воситалари ёнғин келиб чиқишининг асосий сабабчиларидан бири эканлиги, бундан ташқари пиротехника воситалари бошқа турли кўнгилсизликлар, инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳатто ҳаётдан кўз юмушига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунчалар берилаяпти. Жойларда эслатмалар тарқатилиб, пиротехника воситалари ҳақида кўргазмали қуроллар ёрдамида маълумот берилиб, ушбу воситаларнинг салбий оқибатлари акс этган видеороликлар намойиш этилмоқда.

 Боғот туманидаги 6-24-45-сонли мактабларида  ўтказилган тадбирлар давомида пиротехника воситаларидан фойдаланиш орқали содир бўлган бахтсиз ходисилар оқибатида турли даражада тан жароҳат олган болаларнинг айанчли аҳволи ҳақида ҳаётий мисоллар орқали ўқувчи ёшларга тушунчалар бериб, огоҳлантирилди. Уларга мавзуга оид видеороликлар, слайдлар қўйиб берилиб, уларнинг салбий оқибатлари тушунтириб берилди.

   Ноқонуний иш билан шуғулланаётган кимсаларга албатта жазо муқаррар.Аммо болаларни пиротехника воситаларидан асраш ҳаммамизнинг ишимиз. Ота-оналар оилада огоҳликни оширишлари зарур. Маҳаллаларда ҳам болаларнинг нима билан машғул бўлаётганини кузатиш, ноқонуний савдо қилаётганлар тўғрисида ички ишлар идораларига хабар бериш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини унутмайлик.

Пиротехника воситаларидан фойдаланиш орқали содир бўлиши мумкин бўлган турли хил бахтсиз ходисаларнинг олдини олишда барча ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қаторида ҳар бир ота-она, маҳалла-кўй, таълим муассасалари мутасаддилари бирдек масъулдирлар.

Р.Эрназаров

Боғот туман бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *